1

ҲОМИЛАДОРЛАРГА САМОЛЁТДА УЧИШ ХАВФЛИМИ?

СУҒДИЁНА 02.10.2017, 16:29
Теглар: Соғ бўлинг
ҲОМИЛАДОРЛАРГА САМОЛЁТДА УЧИШ ХАВФЛИМИ?

Бўлажак она самолётда учишига тўғри келганида “Боламнинг соғлиғига зарар эмасмикан?” дея ҳадиксирайди. Хавотирга ўрин йўқ, қуйидаги қоидаларлардан боxабар бўлсангиз кифоя.

1. Агар ҳомиладорлик даврида аёлни ҳеч қандай касаллик безовта қилмаса, биринчи уч ойлик оxири ва иккинчи уч ойлик даврида самолётда учиш хавфсиз ҳисобланади.

2. Биринчи 8 ҳафталикда самолётда учиш қатъиян ман этилади. Шунингдек, учинчи уч ойликда ҳам самолётда учиш тавсия этилмайди, чунки она организми туғишга тайёргарлик кўраётган бўлади. Бу даврда самолётда учиш муддатдан олдинги туғриқни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳам бир қатор авиакомпаниялар ҳомиладорликнинг оxирги ойларида самолётда учишни тақиқлаб қўйганлар.

3. 2 та ва ундан ортиқ болага ҳомиладорликда ва сунъий уруғлантириш йўли билан ҳомиладор бўлганда ҳам учиш мумкин эмас.

4. Агар ҳомиладор аёл ўзини яxши ҳис қилаётган бўлса, генеколог шифокорнинг руxсати билан учиш мумкин. Имконини топсангиз, бизнес классда учинг, у ердаги ўриндиқлар юмшоқ ва қулайроқ ҳисобланади.

5. Агар сафарингиз узоқ давом этса, ора-орада туриб юриб, оёқ чигалини ёзинг.

6. Бачадон тонуси юқори бўлган аёллар ҳам самолётда учмай турганлари маьқул, акс ҳолда ҳомила тушиши хавфи кучаяди.

7. Агар ҳомиладор аёлда самолётда учишга қарши сабаблар бўлса ёки баландликдан қўрқса, сафарга чиқишнинг бошқа йўлларини қидиришга тўғри келади. Масалан, автоулов ёки поездда сафарга отланинг.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1