1

Шифо маслаҳат: “КУНДАН-КУН ОЗИБ КЕТАЯПМАН”

САЛОМАТЛИК 03.10.2017, 09:51
Шифо маслаҳат: “КУНДАН-КУН ОЗИБ КЕТАЯПМАН”

— Вазнимдан ҳеч қачон нолимаганман. Аммо шу кунларда негадир озиб бораяпман. Бу бирор касаллик белгиси эмасмикан?

Ш.Камолова, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Аввало қай пайтдан бошлаб вазн йўқотаётганингизни аниқлаш лозим. Ўйлаб кўринг, сўнгги вақтларда организмингизда ҳеч қандай безовталик, тана аъзоларида оғриқ кузатилмадими? Руҳий ҳолатингиз қандай? Стресс, депрессия, тез-тез асабийлашиш мавжуд эмасми? Ҳаётингизда бирор жиддий бурилиш бўлдими? Борди-ю санаб ўтилган омиллар орасидан муаммо сабаби топилмаса, шифокорга мурожаат этинг. Одатда вазн ташлаш ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, целиакия, моддалар алмашинувининг бузилиши, эндокрин тизими, гормонал ўзгаришлар ёхуд ўсмалар туфайли бўлиши мумкин.

Озиш билан баробар кайфият ўзгариши, иштаҳасизлик, қувватсизлик ва паришонхотирлик ҳам мавжуд бўлса, тиббий текширувлардан ўтиб, даволаниш тавсия этилади. Вазнни тиклаш учун кўп миқдорда овқат тановул қилиш, ёғли егулик ва ширинликлардан фойдаланиш нотўғри. Бунинг натижасида холестерин балосини орттириб оласиз. Яхшиси, мутахассисга учраб, таҳлил топширинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1