1

БЕҲИ! АСАБНИ ТИНЧЛАНТИРАДИ, АНГИНАГА ДАВО ВА СОЧДАГИ ҚАЗҒОҚЛАРДАН ХАЛОС ЭТАДИ!

СУҒДИЁНА 05.10.2017, 12:18
Теглар: Соғ бўлинг
БЕҲИ! АСАБНИ ТИНЧЛАНТИРАДИ, АНГИНАГА ДАВО ВА СОЧДАГИ ҚАЗҒОҚЛАРДАН ХАЛОС ЭТАДИ!

Беҳи асабни тинчлантирувчи энг зўр восита. Айниқса, болаларда тушкунлик ҳолати кузатилса, ушбу мевадан ва шарбатидан кўпроқ истеъмол қилишсин. Беҳи кишини стрессдан қутқариб, куч бағишлайди.

Грипп, шамоллаш ва йўталда фойдали. Битта беҳининг ичини ўйиб, 1-2 ошқошиқ асал солинг. Қасқонда, буғда пишириб, тановул қилинг.Кунига 100 гр. беҳи мевасидан истеъмол қилиш камқонликда фойдали, юрак хасталикларининг олдини олади. Беҳи уруғи қайнатилган сув билан ангина безовта қилганда томоқни ғарғара қилиш, кўзларни чайиш мумкин.Бронхиал астмада беҳи дарахти баргларини қайнатиб ичиш наф беради. Бунинг учун 200 мл. қайнатилган сувга 6 та баргни солиб, ярим соатча қайнатинг. Дамламадан кунига 3-4 маҳал овқатланишдан олдин 2 ош қошиқдан ичинг. 1 дона тухум оқини кўпиртириб, унга 1 томчи спирт ва 2 ош қошиқ беҳи сувини қўшинг. Ушбу аралашма билан ёғли юзларни тозалаш мумкин.

Яримта беҳини қирғичдан ўтказиб, 2 ош қошиқ қаймоқ қўшинг-да, юз ва бўйин соҳангизга суртинг. Ярим соатдан сўнг илиқ сув билан ниқобни ювиб ташланг. Бу терини витаминларга тўйинтириб, совуқ кунларда сизга асқотади.

Юздаги ажинларни беҳи бўлаги билан массаж қилиш мумкин.

Беҳи барги ёки уруғи қайнатилган сувда сочларни чайиш қазғоқлардан халос этади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1