"Даракчи" газетасининг "Ўзбегим ошхонасига" лойиҳасининг қаҳрамони хонанда Фирдавс ПАЗЛИДДИНОВ. Ресторан ошпазларининг чаққонлик ва маҳорат билан таом тайёрлашига ҳавас қилган хонанда Фирдавс ПАЗЛИДДИНОВ орзусини амалга ошириш мақсадида “Палете” ресторанига ташриф буюрди. Ошпаз Хумоюн Ҳожимуродов ёрдамида итальянча таом тайёрлади...
Зарур масаллиқлар:
- 2 та бутун товуқ тўши,
- 1 тадан сариқ ва қизил сабзи,
- 1 та кабачки,
- 1 та қизил қиёз,
- 50 гр. майда шампиньон,
- 150 гр. қаймоқ,
- 70 гр. пишлоқ,
- 6 та майда черри помидори,
- зайтун ёғи.
Тайёрланиши:
1-жараён:
Сабзилар ва кабачки думалоқ шакл берадиган қошиқчада ўйиб олинади.



Пиёзни ойсимон шаклда тўғралади. Пишлоқ қирғичдан чиқарилади.

Товуқ гўштининг икки томонини тўртбурчак қилиб номига кесиб чиқилади ҳамда туз, мурч билан маринадланади.


2-жараён:
Товуқ гўштини ўрта оловда зайтун ёғида селини чиқариб қовуриб олинади.


Пишгач, устига қаймоқ ва пишлоқ солиб, икки томони пиширилади.



Пишлоқ эригани таом тайёр, дегани.
3-жараён:
Қайнаган тузли сувда аввал сабзилар, сўнг кабачки пишириб олинади.


Сабзавотлар 3 дақиқада пишади.
4-жараён:
Зайтун ёғида пиёз бутун қўзиқорин билан қовирилади.

Пишишига 2 дақиқа қолганида бутун черри солаб қовуришда давом этасиз.

Тайёр гўштни қовурилган сабзавотлар билан безатилади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади. Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ






