1

АЖИНЛАРНИ ҚЎРҚИТАМИЗ!

СУҒДИЁНА 06.10.2017, 12:43
Теглар: Гўзаллик
АЖИНЛАРНИ ҚЎРҚИТАМИЗ!

Ёнғоқлар

Ёнғоқлар боқий ёшлик меваларидир. Сабаби улар таркибидаги Е витамини ва Q10 коэнзим моддалари тери ҳужайраларини озиқлантириб, ёшартириш хусусиятига эга. Бунинг учун истаган ёнғоқ мағзидан кунига 50 гр. ейиш кифоя.

Қизил ва оловранг мевалар

Юзнинг тиниқ ранги шу тусдаги мевалар истеъмолига боғлиқ. Сабзи, помидор, қовоқ, ўрик таркибида тери ҳужайраларини янгиловчи бета-каротин моддаси мавжуд. Дарвоқе, кўпгина кремлар таркибига кирувчи ретинол, бу — А витамини бўлиб, каротин таъсирида организмда ишлаб чиқарилади.

Нордон ва реза мевалар

Апельсин, киви, қорағат, грейпфрут таркибида С витамини жуда кўп. У қаришни секинлаштирувчи коллаген ҳосил бўлишига ёрдам беради.

Ёғли балиқ

Лосось, сардина, сельд, скумбрия каби денгиз балиқлари А ва D витаминлари, омега-3 ёғ кислотасига бой. Қон айланиши ва шамоллашни енгиш хусусиятига эга.

Анор

Бу мева тери осилиб қолишининг олдини олади. У теридаги эластик хусусиятни кучайтириб, турли шикастланишлар, ёш билан боғлиқ ўзгаришларни тезда бартараф этади.

Зайтун ёғи

Маълумки, қуруқ тери энг тез қарувчи тери ҳисобланади. Зайтун ёғи эса бошқа маҳсулотларга қараганда 3 карра кўпроқ ёғ кислотасига эга бўлиб, тери ҳужайрасининг қайта тикланишини кучайтиради.

Творог

Творог селен ва Е витамини каби кучли антиоксидант дегани. У эрта қаришга йўл қўймайди. Таркибидаги кальций эса тиш ва бутун организмдаги суяклар мустаҳкамлигига жавобгар.

Кўк чой

Чойларнинг «сарвари» ҳам антиоксидантлар ичида етакчи ўринларда туради. Бунинг учун кунига 3-4 пиёла кўк чой ичиш керак. Кўз остида пайдо бўладиган «қопча»ларни ҳам (бу ҳам ёш билан боғлиқ ҳолда юзага келади) пахтани чойга ботириб, компресс қилиш орқали йўқотиш мумкин.

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1