"Даракчи" газетасининг "Ўзбегим ошхонасига" лойиҳаси қаҳрамони - “Паризод” рақс ансамбли балетмейстри ПАРИЗОДА ёзги мавсумда янги рецепт ўрганиш мақсадида “Палет” ресторани ошпази Нилуфар Самадовага мурожаат қилди. Салат рецепти билан сиз ҳам танишишингиз мумкин.
Зарур масаллиқлар:
- 80 гр. лаҳм мол гўшти,
- 2 дона черри помидори,
- салат барги, руккола,
- 6 дона зайтун,
- таъбга кўра туз, мурч,
- зайтун ёғи, 10 гр. соя.
- 2 дона редиска,
- 1 та кабачки,
- 40 гр. пишлоқ.
Безак учун зарур масаллиқлар:
Тайёрланиши:
1-жараён:
Гўштни ўртача катталикда кесиб, оз миқдордаги зайтун ёғида қовуриб олинади.



2-жараён:
Черри помидори тўртга, зайтун доначалари иккига бўлинади.



Салат барги, руккола ўртача катталикда тўғралади.
2-жараён:
Масаллиқлар битта идишга солиниб, соя ва туз, мурч билан аралаштирилади.


1-жараён:
Кабачки узунасига ингичка қилиб кесилади ва трубка шаклида ўраб чиқилади.

2-жараён:
Ликопчага солинган салатни устини дид билан безаб чиқилади.


Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади. Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ






