1

“Apple” техникаси фойдаланувчиларнинг юзини танишни ўрганади

HI-TECH 05.12.2013, 10:03
“Apple” техникаси фойдаланувчиларнинг юзини танишни ўрганади
“Apple” компанияси “iPhone”, “iPad” ёки “iMac” қурилмалари учун биометрик кўрсаткичларга асосланган ҳолда ахборотни ҳимоя қилиш имконини берувчи юзларни таниб олиш технологиясига патент олди. Гаджетлар қурилма кимнинг қўлида эканига қараб, у ёки бу маълумотлардан фойдаланишни чеклайди.

Юзларни таниб олиш учун кўплаб маълумотлардан, шу жумладан, юз чизгилари, тери тони ва текстураси, буруннинг оғиздан қанчалик узоқда тургани ва бошқа маълумотлардан фойдаланилади. Агар қурилма ўз соҳибининг қўлида бўлмаса, у кирувчи электрон хатлар ва СМС хабарларни чиқармайди, сақлаб қўйилган фотосуратларни кўриш
имконини бермайди, муайян иловалардан фойдаланишни тақиқлайди ва ҳ.к.

“Apple”да қайд этишларича, кириш қўнғироғи пайтида "iPhone” кимдир экранга қараётганини
“ҳис қилади”. Агар бу авторлашмаган фойдаланувчи бўлса, дисплей ёнмайди. Шу тарзда бегона одам ким қўнғироқ қилаётганини кўра олмайди. 

Бундай тизим десктопларда ҳам қўлланиши мумкин. Масалан, фақат тизим томонидан авторлашган чеҳрага эга фойдаланувчиларгина экран заставкасини, созланмаларни ўзгартириши, муайян иловаларни очиши мумкин.

Ҳозирча, “Apple” компанияси янги технологияни ўз қурилмаларида қўллашни режалаштираётгани ёки уни “ҳар эҳтимолга қарши” патентлаб қўйгани номаълум. Шунга қарамасдан, экспертлар ушбу патент компания маҳсулотларини ривожлантиришнинг умумий
концепциясига яхши қўшилган деган фикрда. Қайд этиб ўтамиз, ҳозир бундай технологиялар IT индустриясида тренд ҳисобланади, масалан, юзларни таниб олиш функцияси “Xbox One” ва “PlayStation 4” ўйин приставкаларида қўлланилади, шунингдек, “Google” компанияси ҳам уни ўзининг “Nexus” смартфонларида синаб кўрмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1