АсосийSUG'DIYONA

ГУЛЛАРНИНГ «ИШОРА»ЛАРИГА БЕПАРВО БЎЛМАНГ!

'ГУЛЛАРНИНГ «ИШОРА»ЛАРИГА БЕПАРВО БЎЛМАНГ! 'ning rasmi

1. Ҳарорат меъёри бузилганда

Барглари қийшайиб, тўқ тусга киради ва тўкила бошлайди (сабаб: жуда паст ҳарорат).

Пастдаги барглар сўлий бошлайди, барг қирралари қораяди ва тўкилади (сабаб: жуда юқори ҳарорат).

Гул жуда тез сўлийди (сабаб: жуда иссиқ ҳаво).

Қиш ёки эрта баҳорда, яxши ёруғликда текис узайган барг ва бандлар (сабаб: жуда иссиқ ҳаво).

Барглар тез сарғайиб, тез тўкилади (сабаб: тўсатдан ҳаво ҳароратининг ўзгариши).

2. Ёруғлик етишмаётганда

Барглар меъёрдан кичик ва ранги одатдагидан очроқ бўлади.

Кичик ғунчалар ёки ғунча очувчи гулларда ғунчанинг бўлмаслиги.

Пастки барглар сарғайиб, қуриб тўкилади.

Ўсишдан тўxтайди.

Ранг-баранг барглар яшил тусга киради.

3. Ёруғлик ҳаддан зиёд бўлганда

Баргларда куйиш натижасида жигарранг ёки кулранг доғлар пайдо бўлади.

Барглар кундузи эгилиб қолади.

Барглар оқаради.

Сояни севувчи гуллар баргига ажин тушиб, нобуд бўлади.

4. Ҳаво намлиги паст бўлганда

Барг учи сўлиб, жигарранг тусга киради.

Барг четлари сарғайиб, букилиб қолади.

Куртак ва гуллари сўлиб, тўкилади.

Қуруқ ҳавога сезувчанлиги юқори бўлган гулларнинг барглари тўкилади.

5. Ҳаво намлиги ўта юқори бўлганда

Баргларда кулранг, чириган доғлар пайдо бўлади.

Барг банди чирийди. Жуда сезувчан кактус ва бошқа суккулент оиласига мансуб гулларда бу ҳолат юз беради.

Гул ғунчаларда ҳам кулранг доғлар пайдо бўлади.

6. Гулга минерал ўғитлар етишмаётганда

Секин ўсади; зараркунанда ва касалликларга қарши кураши сустлашади.

Барглар оқаради ва сариқ доғлар пайдо бўлади.

Гул ғунчаси ўсиб чимайди, ўсса ҳам кичик ва ранги оч бўлади.

Нимжон бандлар, пастдаги баргларнинг муддатдан олдин тушиб қолиши.

7. Минерал ўғитлар меъёрдан ортиқ солинганда

Баргларнинг букилиб кетиши.

Гул усти тупроғида оқлик пайдо бўлади, керамик идишга экилган гултувагининг ташқариси ҳам оқариб қолади.

Барг четлари қуриб, қуруқ жигарранг доғлар пайдо бўлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Бошқа янгиликлар