АсосийSUG'DIYONA

ҲОМИЛАДОРЛИКДА БАНДАЖ. КИМГА МУМКИН-У, КИМЛАРГА МУМКИН ЭМАС?

'ҲОМИЛАДОРЛИКДА БАНДАЖ. КИМГА МУМКИН-У, КИМЛАРГА МУМКИН ЭМАС?  'ning rasmi

1. Фаол турмуш тарзини олиб борувчи, бир кунда 2-3 соатдан ортиқ тик оёєда турадиган ҳомиладорларга бандаж таєиш тавсия этилади.

2. Агар ҳомиладор аёлнинг бели оғриса, томирларда варикоз кенгайиши, оёқларда эса оғриє бўлиб, остеоxондроз касаллиги кузатилса, бандаждан фойдаланиш єатъий тавсия этилади.

3. Эгизак фарзанд кутаётган оналар ҳам, албатта, бандаждан фойдаланишлари лозим.

4. Шифокор тавсиясига кўра таєилган бандаж туғруқ жараёнида патологик ҳолатларнинг вужудга келиши ва ҳомиладорликнинг тўxтаб қолишининг олдини олади.

5. Агар бандаж тикилган мато аллергияни юзага келтирса, асло уни тақа кўрманг.

6. Агар 30 ҳафталикдан сўнг ҳам ҳомила тўғри жойлашмаган бўлса, бандаж тақиш мумкин эмас.

7. Шунингдек бандажни кун бўйи ечмай тақиш нотўғри. Ҳар 3-4 соатда уни ечиб, танангизга ярим соат дам беринг. Ҳомила ортиқча ҳаракатлар қила бошласа ёки ҳаво етишмаётганини сезсангиз, дарҳол бандажни ечишингиз лозим.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Бошқа янгиликлар