1

“Google” роботлар ишлаб чиқаради

HI-TECH 05.12.2013, 15:07
“Google” роботлар ишлаб чиқаради
“Google” компанияси роботлар устида ишлаш ва уларни ишлаб чиқариш бўйича бўлинмани ташкил этди.

Унга “Android”нинг собиқ раҳбари ЭндиРубин бошчилик қилади, дея хабар беради “The New York Times” нашри.

Ҳозирча аниқ режалар ошкор этилмаётган бўлса-да, у компаниянинг биринчи роботлари ишлаб чиқариш ва логистика вазифалари учун, энг аввало, электроникани йиғиш ва етказиб бериш ишларини автоматлаштириш учун мўлжалланишини билдирди. Шу ўринда, ҳозирнинг ўзидаёқ бозорда бундай маҳсулотлар тақдим этилганини қайд этиш жоиз. Бундан олдин “Rethink Robotics” компанияси йиғиш конвейерида ишлаш учун мўлжалланган "Baxter” роботини чиқарган эди, кўплаб йирик корхоналар, шу жумладан "Apple” учун йиғувчи техникани ишлаб чиқарувчи Хитойнинг машҳур “Foxconn” компанияси эса аллақачон ўз заводларида роботлардан фойдаланишни бошлаб юборди.

Рубиннинг сўзларига кўра, “Google” гуманоид роботлар, механик манипуляторлар ва компьютерли кўриш тизими билан шуғулланувчи АҚШ ва Япониядаги еттита технологик компанияни сотиб олган бўлиб, ҳозир яна бир нечта корхонани сотиб олиш имконини кўриб чиқмоқда.

Ҳозирча, янги бўлинма “Google” таркибида қолиши ёки алоҳида компанияга ажралиб чиқиши
номаълум. Айни пайтда Энди Рубин робот техникаси бўйича мутахассисларни ёлламоқда ва лойиҳа устида ишлаш учун компанияга дастурчиларни жалб этаётир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1