1

Шифо маслаҳат: “ИФЛОС ҚЎЛЛАР" КАСАЛЛИГИ

САЛОМАТЛИК 09.10.2017, 19:02
Шифо маслаҳат: “ИФЛОС ҚЎЛЛАР" КАСАЛЛИГИ

— А гепатитини “ифлос қўллар” касаллиги, дейишади. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Касалликнинг бошқа турлари ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

Б.Азизова , Тошкент шаҳри

Қурбонбой МАДАТОВ, олий тоифали хирург-гепатолог:

— Чиндан ҳам А гепатити “ифлос қўллар” касаллиги, дейилади. Қўлдаги инфекциялар оғиз орқали организмга тушади ва хасталик келиб чиқишига сабаб бўлади. Одатда А гепатити билан боғча ва мактаб ёшидаги болалар касалланишади. Хасталикка аниқ ташхис қўйилгач, инфекцияга қарши антибиотик препаратлари буюрилади. Тана ҳароратининг кўтарилишида эса иситма туширувчи дорилар қўлланилади. В ва С гепатити инфекциясини эса қон қуйишда, стерилланмаган тиббий асбоблар, санитария талабларига риоя қилинмаган гўзаллик салонларидаюқтириб олиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1