1

ЮЗДАГИ АЖИНЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

СУҒДИЁНА 10.10.2017, 16:30
Теглар: Гўзаллик
ЮЗДАГИ АЖИНЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Аввало, ажин тушириши мумкин бўлган зарарли одатлардан халос бўлинг. Яъни:

  • қўлни юзга тираб ўтирманг.
  • Ўтирганда гавдангизни текис тутинг, букчайманг.
  • Таомни оғизнинг бир тарафида чайнаманг, йўқса, иккинчи тараф мушаклари бўшашиб кетади.
  • Бурнингизни жийирманг, кулганда кўзларни қисманг, бу қилиқ кўз атрофига ажин туширади.
  • Қуёш нурларидан ҳимояловчи қора кўзойнак тақинг.
  • Ухлаш учун бошингиз тагига биттадан ортиқ ёстиқ қўйманг.
  • Мутахассис ёрдамида юзингиз терисига мос келадиган крем танланг.
  • Кўз атрофи парвариши ҳақида ҳам унутманг. Муолажа юзга илк бор ажин тушиши билан бошланади.
  • Юз терисини имкон борича юмшоқлик билан парваришлаш зарур. Пардозлаш ёки косметик парвариш жараёнида терини тортманг. Воситаларни енгил уқалаб, тепадан пастга эмас, пастдан тепага суртинг.
  • Тери таранглиги сақланиши учун кўпроқ тоза ҳавода юриш, етти соатдан кам ухламаслик, юз териси мушаклари учун машқлар қилиб туриш, жисмонан зўриқмаслик, чекмаслик, ухлашдан аввал тўйиб овқатланмаслик, спорт билан мунтазам шуғулланиш, парҳезда тез вазн ташламаслик каби қоидаларга амал қилинг.

Манба: «SUGDIYONA» газетаси.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1