1

Хакерлар ижтимоий тармоқлардан 2 млн.та паролни ўғирлади

HI-TECH 06.12.2013, 10:49
Хакерлар ижтимоий тармоқлардан 2 млн.та паролни ўғирлади
Хакерлар ҳужуми натижасида Facebook, Twitter, "Одноклассники" ижтимоий тармоқларидан фойдаланувчиларнинг 2 млн.та пароли ўғирланган.

Бу ҳақда IT-хавфсизлик соҳасига ихтисослашган “Trustwave” компанияси маълум қилади. Компания тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу воқеа бутун дунё фойдаланувчиларига дахлдор бўлган. Мутахассислар тармоқда Нидерландияда
рўйхатга олинган IP-манзилдан тўлдириб турилган ва пароллар ёзилган “Пони” маълумотлар базасини аниқлади.

Хусусан, Facebook фойдаланувчиларининг 318 мингта, Gmail фойдаланувчиларининг 70 мингта,  Twitter фойдаланувчиларининг 22 мингта, "Одноклассники" фойдаланувчиларининг 9 мингта пароли хакерларнинг қўлига тушган.

“Trustwave” вакили  Жон Миллернинг сўзларига кўра, хакерлар олинган маълумотлардан фойдаланганини исботловчи далиллар йўқ. "Улар шундай қилган бўлиши ҳам мумкин", - дейди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1