1

Шифо маслаҳат: БРОНХИТНИНГ ЗОТИЛЖАМДАН ФАРҚИ

САЛОМАТЛИК 10.10.2017, 19:20
Шифо маслаҳат: БРОНХИТНИНГ ЗОТИЛЖАМДАН ФАРҚИ

— Мени қуруқ йўтал тутиб, кўкрагимда оғриқ пайдо бўлган. Бу зотилжамми ёки бронхитми дея иккиланяпман. Зотилжам ва бронхитнинг фарқли аломатлари қандай?

Акмал Турсунов, Навоий вилояти

Саида НУРИТДИНОВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Бронхитнинг зотилжамдан фарқи — йўтал ҳамма вақтқуруқ бўлади ҳамда тана ҳарорати 37,5°дан юқори бўлмайди. Кўкракдаги оғриқ ва бошқа аломатлар бир хил бўлгани учун ташхисни фақатгина шифокор қўя олади. Агар шифокор нафас йулларида балғам борлигини аниқласа, муколитик ва балғам ҳайдовчи дорилар ёрдам беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1