1

Шифо маслаҳат: ОҒИЗ ҚУРИБ ҚОЛАВЕРСА...

САЛОМАТЛИК 10.10.2017, 19:56
Шифо маслаҳат: ОҒИЗ ҚУРИБ ҚОЛАВЕРСА...

— Оғзим қуриб қолаяпти...Бундан безовтама. Қандайдир касалликка чалинмадиммикан?

А.Солиева, Самарқанд ш.

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

Бу стресс ва асабийлашишда кузатиладиган ҳолат. Мабодо оғиз қуруқлашиши тез-тез такрорланса, ҳуда-беҳудага жиззаки бўлиб борсангиз тезгина В3 (никотин кислотаси) витамининг заҳирасини тўлдириб қўйинг. Мазкур витамин парранда гўшти, ёнғоқлар, ўстирилган буғдой куртакларида мавжуд.

Оғиз қуруқлашишининг мунтазам кузатилиши сўлак бези касалликлари ёки қандли диабетнинг бошланғич белгилари бўлиши ҳам мумкин. Вазиятга ойдинлик киритиш учун терапевт шифокор кўриги зарур.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1