Туфли, ботинка ва этиклар нам тортмаслиги ва ғичирламаслиги учун кечаси тагчарм ва чокига канакунжут мойи суртиб қўйинг.
- Қишда пойабзал учун мумдан фойдаланинг. У юпқа қатлам ҳосил қилиб, пойабзалингизни йўлларга сепилувчи туздан ҳимоялайди.
- Иложи бўлса, бир мавсумда иккита пойабзални алмаштириб кийсангиз, иккиси ҳам сизга узоқроқ вақт хизмат қилади.
- Пойабзал ўз қутичасида сақлаганингиз маъқул.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.