1

Дунёдаги мавжуд тилларнинг фақат 5% интернетда мавжуд

HI-TECH 07.12.2013, 11:19
Дунёдаги мавжуд тилларнинг фақат 5% интернетда мавжуд
Бугунги кунда Ер юзасида мавжуд бўлган тилларнинг бор-йўғи 5% интернетда фойдаланилади.

Бу ҳақда Британиянинг Би-би-си радиостанцияси хабар беради.
"Сайёрадаги одамлар гаплашадиган 7776 та тилдан фақат 388 таси тармоқда мавжуд.
Технологиялар ривожланиши билан тилларнинг нобуд бўлиш жараёни тезлашди”, - дейди
Би-би-си янги тадқиқот раҳбари Андреас Корнайнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.

"Мен интернетни планетамизга тушиб, динозаврларни йўқ қилган кометага ўхшатган бўлардим. Ҳозир ҳам янги виртуал воқеликка ўта олмаган тиллар билан худди шунга ўхшаш ҳодиса рўй беряпти”, - дея таъкидлайди у. 


Жорий йилнинг апрель ойи ҳолати бўйича инглиз тилига жаҳон тармоғидаги жами матнли маълумотларнинг 54,9% тўғри келган. Бу борада иккинчи ўринни рус тили эгаллади -
6,1%. Учинчи ўрин немис тилида - 5,3%. Улардан кейин испан - 4,8%, хитой - 4,4%, француз - 4,3%, япон - 4,2%, араб - 3%, португал - 2,3%, поляк - 1,8%, итальян - 1,5%, турк - 1,4%, голланд - 1,1%, форс - 1% тиллари келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1