Фойдали хусусиятлари:
- шамоллаш, бод касалликларини даволаш;
- холецистит, пешоб чиқариш йўлидаги майда тошларни тушириш;
- аллергик тошмаларда;
- стоматитда;
- куйган жароҳатларни битказишда;
- пешоб ҳайдаш хусусиятлари билан фойдали.
Ножўя таъсири: баъзи вақтларда аллергик тошмалар чақириши мумкин.
Кимларга мумкин эмас? Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга, ич бузилиши кўп кузатиладиганлар, қандли диабет, 12 бармоқли ичак яраларида дафна баргидан тайёрланган дамламалар тавсия этилмайди.
Рецепт: 30 гр. қуритилган дафна баргини 200 гр. ўсимлик ёғи билан аралаштириб, 1-2 сутка усти ёпиқ идишда сақланади. Мазкур ёғни оғриқ бераётган қисмга айланма ҳаракатлар билан уқалаб суртиш керак. У оёқ оғриқларида фойдали.
- Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






