1

КЎЗ АТРОФИНИ АЖИН, КЎКАРИШ, ҚОПЧАЛАРДАН ҲИМОЯЛАЙМИЗ

СУҒДИЁНА 13.10.2017, 09:44
Теглар: Гўзаллик
КЎЗ АТРОФИНИ АЖИН, КЎКАРИШ, ҚОПЧАЛАРДАН ҲИМОЯЛАЙМИЗ

Кўз қовоқлари терисига ҳам ажин тушиши мумкин! Сиз бу ҳақда билармидингиз? Ажабланманг, айнан кўз қовоқлари териси ёғ қаватига эга бўлмагани боис қуруқлашишга мойил ҳисобланади. Ёшга доир ўзгаришларга чап бериш ва ҳамиша гўзал кўринишни истасангиз, кўз қовоқларию қопчаларини эринмай парваришланг. Эътиборингизга ҳавола этаётган усулларимиз содда, осон ва муҳими самарали! Хўш, синаб кўрасизми?

Ажинларга йўқ денг!

Кўз атрофи терисида майда ажинлар пайдо бўлганини сезсангиз, битта тухум сариғини аталанг-да, муаммоли соҳага суртиб қўйинг. 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб оласиз. Агар ажинлар чуқур жойлашган бўлса, тухум сариғига ўсимлик ёки зайтун ёғидан қўшасиз. Муолажани бир ҳафтада 2-3 марта такрорлаш мумкин.

Зиғир уруғидан фойдаланинг!

1 стакан сувга 2 ош қошиқ зиғир уруғини солиб, оловга қўйинг. Қайнаб чиққач, бироз илитинг-да, докадан ўтказинг. 2-3 қаватли докани тайёр қайнатмада хўллаб, кўз устига қўйинг. Дока кўз атрофини бутунлай қопласин. 15 дақиқадан сўнг докани олиб, бармоқ учи билан кўз атрофи терисини енгил уқаланг.

Қовоқларимиз қолиб кетмасин...

Энг осон усул – бодринг ҳалқалари! Юпқа парак қилиб кесилган бодринг ҳалқаларини кўз қовоқлари устига қўйинг-да, 15 дақиқага қолдиринг. Муолажа тугагач, терига озиқлантирувчи крем суртиб қўйинг. Яна бир рецепт, 1 ош қошиқ бодринг шарбатига 1 ош қошиқ сутни аралаштириб, кўз қовоқлари терисини артинг.

Мойчечакли музчалар!

2 ош қошиқдан мойчечак, ялпиз ва кашнич уруғи ўсимликларини 1 литр қайнаган сувда дамлаб, тиндиринг. Сўнг докадан ўтказиб, муз бўлаклари сақланадиган идишчаларга қуйинг-да, яххонага жойланг. Тайёр музчаларни икки қават докага ўраб, ҳар куни эрталаб кўз атрофи териси ва қопчасини енгил уқаланг.

Зайтун ёғига нима дейсиз?

Кечқурун уйқуга ётишдан аввал 1-2 томчи зайтун ёғини бармоқларигизга суртиб, кўз териси атрофини енгил уқаланг. Ушбу усул кўз атрофидаги терини таранглаштириб, парваришлайди. Борди-ю, кўз атрофи терисига ажин тушмаган бўлса ҳам зайтун ёғили муолажани канда қилманг. Шунда кейинчалик ҳам ажинлардан ҳоли бўласиз.

Қопчаларни «бўшатамиз»

Битта кичик картошкани қирғичдан ўтказиб, 1 чой қошиқ сметана билан аралаштиринг. Аралашмани пастки қовоқ соҳасига юпқа суртиб, 15 дақиқага қолдиринг. Сўнг илиқ сувда чайиб оласиз. Мазкур усулни ҳафтасига 2-3 марта такрорлаб борсангиз, кўз ости терисида қопча ҳосил бўлишидан қутиласиз.

Ниқоблар ҳам бор!

Ярим бўлак сабзи ва олмани қирғичнинг майда тишидан ўтказиб, 1 ош қошиқ қатиқ билан аралаштиринг-да, кўз атрофига енгил суртинг. 15 дақиқадан кейин аввал илиқ сўнг муздек сувда чайиб, ниқобни тозалаб олинг. Мазкур ниқоб тери эластиклигини тиклаб, озиқлантиради.

Тинчлантириш

Кунора кўк чой ёки қора чой дамламасида 5 дақиқалик компресс ўтказинг. Бу кун давомида толиққан кўзлар учун даво бўлиб, тери ҳолатини яхшилайди. Шу билан бирга тинчлантирувчи таъсирга ҳам эга.

Кўкариш бўлса...

Бу ҳолат кўпинча буйрак фаолиятининг издан чиқиши, сурункали чарчоқ, уйқунинг етарли бўлмаслиги, гормонал ҳолат бузилишлари, кўз касалликлари ҳамда наслий мойиллик сабаб келиб чиқади. Агар муаммо бирор касаллик билан боғлиқ бўлса, асосий муолажадан сўнг тери ҳолати яхшиланиши керак. Кўмакчи восита сифатида эса қуйида рецептлар асқотади:

  • Битта картошкани қирғичдан чиқариб, кўз остига суртинг. 15 дақиқадан сўнг ювиб оласиз.
  • Мойчечак дамламаси билан ҳар куни кўз ости терисини артиб туринг.
  • Мармарак дамламасини тайёрлаб, муз солинган идишчаларга солинг-да, яххонага қўйинг. Кунора аввал илиқ чой дамламасида кўз ости терисини артиб, сўнг икки қават докага ўралган мармаракли муз билан компрессни давом эттиринг. Натижаси икки ҳафтада билинади.

Самира тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1