АсосийSport

Футбол бўйича жаҳон чемпиони $35 млн. олади

2014 йил Бразилиядабўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати финалида ғолиб чиққан жамоа Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)дан 35 миллион доллар олади.

ФИФА бош котиби Жером Вальке турнир финалисти 25 миллион доллар билан мукофотланишини билдирди. Шунингдек, учинчи ўрин - 22 миллион, тўртинчи ўрин - 20 миллион билан тақдирланади. Бешинчи-саккизинчи ўринларни эгаллаган жамоаларга 14 миллиондан берилади, 9-16 ўринларга – 9 миллион доллар, 17-32 ўринларга 8 миллион доллар тақдим этилади, дея хабар беради “Р-спорт”.   

Айтиш жоизки, мукофот пулларининг умумий миқдори “ЖЧ-2010”га қараганда 37% га ортиб, қарийб 576 миллион долларни ташкил этди. Испания терма жамоаси ЖАРда бўлиб ўтган “ЖЧ-2010”да 30 миллион доллар олганди.

Қайд этиб ўтамиз, Бразилияда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати келаси йил 12 июндан 13июлга қадар бўлиб ўтади. 

    Бошқа янгиликлар