АсосийЖамият

Россияда Ўзбекистон фуқароси ўлдирилгани юзасидан маълумот берилди

Федерациянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг вафоти билан боғлиқ ҳолат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланди.

'Россияда Ўзбекистон фуқароси ўлдирилгани юзасидан маълумот берилди'ning rasmi

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги томонидан назоратга олинган. Бош консулхона марҳумнинг яқинлари билан алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик ва амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Хабаровск ўлкаси прокуратураси, тергов бошқармаси ҳамда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳудудий ваколатхонасига расмий ноталар юборилиб, ҳолатни ҳар томонлама холисона ва қонуний тартибда ўрганиш сўралган.

Айни пайтда фуқаронинг вафот этиш сабаблари бўйича расман тасдиқланган маълумот мавжуд эмас. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тилга олинган иккинчи Ўзбекистон фуқароси ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:53

    Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Оила кодексига тегишли ўзгартишларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

    'Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент

    Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида миллий армияни замонавий таҳдидларга тайёрлаш, уни юқори технологияли ва тезкор кучга айлантириш долзарб вазифа эканини таъкидлади.

    'Таиланддаги картер ҳалокатида 2 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:25

    Таиланддаги картер ҳалокатида 2 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

    Таиланднинг Пҳукет оролида ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган картер ҳалокатга учради.

    'Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:57

    Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

    Ҳодиса ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида содир бўлган.

    'Медведев: Трамп шошилиши керак, Гренландия Россияга қўшилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:16

    Медведев: Трамп шошилиши керак, Гренландия Россияга қўшилиши мумкин

    Дмитрий Медведев АҚШ Президенти Дональд Трампни Гренландия масаласида шошилишга чақирди ва орол аҳолиси Россияга қўшилиши мумкинлигини билдирди.

    'Россиялик пропагандачи гапига қандай жавоб оляпти?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:25

    Россиялик пропагандачи гапига қандай жавоб оляпти?

    Владимир Соловёв “Соловёв LIVE” дастурида Россия Украинадагидек бошқа постсовет давлатларида ҳам “махсус ҳарбий операция” ўтказиши мумкинлигини айтиб, жамоатчиликнинг кескин танқидига сабаб бўлди.