АсосийСпорт

Бугун “Насаф” Саудияда “Ал Иттиҳод”га қарши майдонга тушади

Қаршиликлар ОФК Элит Чемпионлар лигаси 6-турида навбатдаги учрашувини ўтказади.

'Бугун “Насаф” Саудияда “Ал Иттиҳод”га қарши майдонга тушади'ning rasmi

Бугун, 23 декабрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси 6-тур доирасида Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув Жидда шаҳридаги “Подшоҳ Абдулла” стадионида Тошкент вақти билан соат 23:15 да старт олади.

Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин олди матбуот анжуманида рақиб таркибида кучли ва тажрибали футболчилар жамланганини таъкидлаб, беллашув оғир кечишини айтди. Унинг сўзларига кўра, “Насаф” 10 кун давомида ушбу ўйинга тайёргарлик кўрган ва жамоа яхши кайфиятда майдонга чиқади.

Маълумот ўрнида, “Насаф” шу пайтгача турнирда ўтказган барча учрашувларида мағлубиятга учраган ҳолда мусобақа жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'IBA Ҳалоков ҳамда Шумков жангидаги баҳсли эпизод бўйича қарор чиқарди'ning rasmi

    Спорт Бугун 12:28

    IBA Ҳалоков ҳамда Шумков жангидаги баҳсли эпизод бўйича қарор чиқарди

    Халқаро бокс ассоциацияси Дубайда ўтган жаҳон чемпионати финалидаги ҳолатни ўрганиб, жанг натижасини ўзгартирмасликка қарор қилди.

    'Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда "Башакшеҳир" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда мағлуб этди'ning rasmi

    Спорт 22.12.2025 21:49

    Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда "Башакшеҳир" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Бугун футбол бўйича Туркия Суперлигасининг 17-турида "Истанбул Башакшеҳир" ва "Газиантеп" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

    'Ҳусановни алдаб ўтиб кетиш жуда қийин'ning rasmi

    Спорт 19.12.2025 08:59

    Ҳусановни алдаб ўтиб кетиш жуда қийин

    Англия Лига кубоги чорак финалида “Брентфорд” устидан қозонилган ғалабадан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини юқори баҳоланди.

    'Париж суди “ПСЖ”ни Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлашга мажбур қилди'ning rasmi

    Спорт 17.12.2025 09:03

    'Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари учун ФИФАнинг Ҳудудий офиси очилади'ning rasmi

    Спорт 15.12.2025 19:24

    Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари учун ФИФАнинг Ҳудудий офиси очилади

    Ҳудудий офисни ташкил этиш ва сақлаш харажатлари, аввало, ФИФА томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

    'Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтириб, тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди'ning rasmi

    Спорт 15.12.2025 12:40

    Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтириб, тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг 16-турида “Самсунпор”га қарши ўйинда гол ва голли узатма амалга ошириб, жамоасига муҳим ғалаба олиб келди.