ТУРКИЯЛИК МОТОПОЙГАЧИ РЕКОРДИ

HI-TECH 27.10.2017, 16:31
ТУРКИЯЛИК МОТОПОЙГАЧИ РЕКОРДИ

Кенан Софуоглу серияли мотоциклда ҳаракатланиш бўйича янги рекорд муаллифига айланди. У “Усмон Ғози” осма кўпригининг очилиш маросимида Kawasaki Ninja H2R русумли мотоциклида 26 сония ичида 400 км/соат тезликка эришди. Шу тариқа мотопойгачи ўзига тегишли бўлган дунё рекордини яхшилашга муваффақ бўлди. Бироқ тадбирда “Гиннесснинг рекордлар китоби” расмий вакиллари қатнашмагани боис Кенаннинг янги натижаси ҳозирча норасмий рекорд мақомида эътироф этилади.

Кенан Софуоглу профессионал мотопойгачи, у “Supersport” серияси бўйича 4 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Спортчи рекорд ўрнатган “Усмон Ғози” кўприги эса дунёдаги тўртта энг узун осма кўприклар рўйхатига киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1