АсосийSUG'DIYONA

ТОМОҚ ОҒРИҒИНИНГ 6 ТА ХАЛҚОНА ДАВОСИ

'ТОМОҚ ОҒРИҒИНИНГ 6 ТА ХАЛҚОНА ДАВОСИ  'ning rasmi

Туз ва сода

1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ йирик туз ва ярим чой қошиқ истеъмол содаси аралаштиринг. Эрталаб уйқудан тургач, ҳеч нима емай-ичмай туриб, томоғингизни шу аралашма билан чайинг.

Сут ва саримсоқ пиёз

Бир неча бўлак саримсоқ пиёзни майдалаб, бир стакан сутга аралаштиринг. Аралашмани қайнатиб, совутинг. Кунига бир неча марта 1 ош қошиқдан қабул қилинади.

Лимон ва асал

Битта лимонни паррак қилиб тўғраб, устидан 1 чой қошиқ асал қуйинг. Кун давомида шу лимонни еб тугатиш керак.

Сут ва пиёз

1 стакан сутни қайнатинг. Ўртача катталикдаги 1 бош пиёзни майда тишли қирғичдан ўтказиб, устидан қайноқ сут қуйинг-да, яхшилаб аралаштиринг. 10 дақиқа тиндириб қўйиб, ярим соат ичида илиқ ҳолдаги аралашмани ичиб тугатиш лозим.

Тоғрайҳон (жамбил)

3-4 томчи жамбил мойини (дорихоналарда сотилади) бир стакан илиқ сув ёки сутга томизинг. Ҳар куни 3 маҳал ичиб турилади.

Тухум

Битта тухумни кўпиртириб, устига 2 стакан илиқ сут, 1 чой қошиқ асал ва яна шунча сариёғ қўшинг. Ҳаммасини яхшилаб аралаштириб, тунги уйқудан олдин ичилади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар