1

ОШҚОЗОНГА ОРОМ БЕРИШНИНГ 5 УСУЛИ

САЛОМАТЛИК 09.11.2017, 17:13
ОШҚОЗОНГА ОРОМ БЕРИШНИНГ 5 УСУЛИ

Бир неча килограммдан xалос бўлиш, организмни тозалаш ва қушдай енгилликни ҳис қилмоқчи бўлсангиз, ошқозонга ором берувчи қуйидаги 5 усулдан бирини танлаб, албатта, бажариб кўринг.

Ёдда тутинг: бундай кунлар бир ойда 2 мартадан кўп бўлмаслиги керак.

1. Олмали кун

Кунлик таомнома 1,5 кг олмани паққос туширишдан иборат. Диққат қилинг, олма салгина нордонроқ бўлиши керак. Чунки ширин оламадаги фруктоза моддаси ёғга айланади-да. 2 литр сув ичиш ҳам эсингиздан чиқмасин. Бу парҳез ошқозон учун жуда фойдали. Организм тиқинлардан тозаланиб, ўрни темир билан тўлади ва А, Б1, Б2, Б6 ва С витаминлар билан бойитилади.

2. Творогли кун

Озиш учун жисмоний машқлар тугагандан сўнг айнан творогли парҳез организмга тўғри келади. Бир кунда 600 грамм ёғсиз творогни реза мевалар билан енг, бошқа ҳеч нарса еманг. Ва албатта, ҳар доимгидек 2 литрдан кам суюқлик ичманг.

3. Қатиқли кун

Овқат-ҳазм қилиш билан боғлиқ касалликлар айнан қатиқли парҳез билан тузалади. Бир кунда 1,2–2 литр кефир ичинг. Галма-галдан аввал ёғли, сўнг ёғсиз қатиқ ичиш айни муддао. Гиёҳли чой, наъматак дамламалари, газсиз маданли сувлар ҳам ичишингиз мумкин.

4. Гречихали кун

Гречиха секин таъсир қилувчи углевод бўлиб, белларимизга йиғилиб қолишга ҳеч шошилмайди. Гречихали парҳез куни бир пиёла гречихани ҳар 2-3 соатда димлаб енг. Тузсиз, шакарсиз ва ёғсиз, албатта.

Огоҳлантириш: гастрит билан оғриган беморларга ва ҳайз кунларида бундай парҳезлар қатъиян ман этилади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1