1

Мадад-шифо: “ОҚЧИЛ ҚАЙТАЛАНМАСЛИГИ УЧУН ШИРИНЛИК ЕМАЙМИ?”

САЛОМАТЛИК 10.11.2017, 14:15
Мадад-шифо: “ОҚЧИЛ ҚАЙТАЛАНМАСЛИГИ УЧУН ШИРИНЛИК ЕМАЙМИ?”

— Ўтган йили оқчилга қарши даволангандим. Сентябрь бошларида хасталик яна қайталанди. Шифокор парҳез тутишни, ширинликлар, аччиқ ва шўр егуликларни чеклашни айтди. Истеъмол маҳсулотларининг оқчилга қандай боғлиқлиги бор?

А.Салимова, Самарқанд шаҳри

Гулнора ПЎЛАТОВА, олий тоифали шифокор-гинеколог:

— Оқчил кандида замбуруғининг фаоллашиши туфайли келиб чиқади. Афсуски, бир маротаба оқчилга чалинган аёлда хасталикнинг қайталаниш эҳтимоли сақланиб қолади. Касаллик бутунлай бартараф қилиниши учун шифокор буюрган дори воситаларини қабул қилинг, суртма ва шамчалардан фойдаланинг.

Муолажани чайингандан сўнг бажарганингиз маъқул. Таомномага келсак, ҳақиқатан ҳам оқчилни қўзғатадиган маҳсулотлар рўйхати бор. Улар сирасига ширинликлар (кандида замбуруғи қандолатчилик маҳсулотларини яхши кўради, агар уларнинг миқдорини чекланмаса, муолажадан наф йўқ), газланган ичимликлар ва ширин таъмли шарбатлар, янги ёпилган нон ва ундан тайёрланган егуликлар (ноннинг бир кун аввалгиси, ундан ҳам яхшироғи, парҳезбопини истеъмол қилинг), дудланган ва консерва маҳсулотлари ҳам тақиқда. Гарчи улар таркибида шакар у қадар кўп бўлмаса-да, иштирок этувчи компонентлардан бири саналади.

Даволаниш вақти парҳезга амал қилинса, оқчилни енгиш мумкин. Муҳими, бу пайтда шахсий гигиена қоидаларига риоя этинг, яқинликдан сақланинг. Хасталик қайталанмаслиги учун эр-хотин биргаликда муолажа олгани дуруст.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1