1

Мадад-шифо: “ПЕШОБ ҲАЙДОВЧИ ПРЕПАРАТЛАРДАН НИМА НАФ?”

САЛОМАТЛИК 10.11.2017, 14:39
Мадад-шифо: “ПЕШОБ ҲАЙДОВЧИ ПРЕПАРАТЛАРДАН НИМА НАФ?”

— Буйрагим оғриқ бериб, тиббий кўрикдан ўтгандим. Таҳлиллар буйрагимда туз йиғилганини кўрсатди. Шифокор дори воситаларини буюриб, кўпроқ суюқлик ичишни тайинлади. Бу пешоб ҳайдашни фаоллаштирар экан. Асли пешоб ҳайдовчи препаратлардан қандай фойда бор? Буйрагимдаги тузни ювиб чиқарадими?

Омина Сатторова, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, шифокор-терапевт:

— Пешоб ҳайдовчи препаратлар асосан юрак етишмовчилиги, гипертония ва буйрак касалликлари, шунингдек, бош мияда қон томирлар сиқилиши (спазм) аниқланганида буюрилади. Бундай препаратлар танамизда йиғилиб қолган ортиқча суюқликнинг ажралишини таъминлайди. Дори воситасини белгиланган муддатда ва миқдорда қабул қилиш керак. Миқдорини ошириш ёки ўз билганича камайтириш мумкин эмас. Пешоб ҳайдовчи препаратлар қабул қилинаётганида организмни қувватловчи бошқа воситалар ҳам тайинланади.

Мисол учун, безовталик бош мия қон томирлари спазми билан боғлиқ бўлса, калий моддасининг ўрнини тўлдириш учун шу модда препаратини қабул қилиш лозим. Буйрак хасталикларида организмга тушган суюқликни ўзлаштириш ва тақсимлаш жараёни қийинлашади. Бунинг олдини олишда шифокор пешоб ҳайдовчи препарат буюради. Бу турдаги воситалар хавфли эмас, аммо меъёрини билиш даркор. Халқона усуллардан маккажўхори попугини қайнатиб ичиш ҳам пешоб ҳайдовчи таъсирга эга, бироқ фойдаланишда мустақил даволаниб бўлмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1