1

​ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ САЛОМАТЛИГИ УЧУН 9 МАҲСУЛОТ

САЛОМАТЛИК 10.11.2017, 17:49
​ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ САЛОМАТЛИГИ УЧУН 9 МАҲСУЛОТ

Ушбу аъзо фаолиятидаги ўзгаришлар организмнинг гормонал ҳолатига таъсир этиши мумкин. Бу эса наинки умумий аҳволингиз, балки фарзанд кўриш имкониятингизга ҳам дахл қилади. Муаммо юзага келмаслиги учун қалқонсимон безни фойдали маҳсулотлар билан сийлаб туринг.

Асал, ёнғоқ ва лимон

3-4 та ёнғоқни майдалаб, 1 ош қошиқ асал билан аралаштиринг. 1-2 ҳафта мобайнида эрталаб оч қоринга қабул қилинг. 2-3 та лимонни гўштқиймалагичдан ўтказиб, таъбга кўра асал қўшинг. Аралашмани бир кунда 3 маҳал, 1 чой қошиқдан овқатдан олдин тановул қилинг.

Фото: лимон, мёд, орехи

Денгиз карами

Таркибида йод ҳамда 40 дан зиёд витамин ва минераллар мавжуд. Бир ҳафтада 3-4 марта денгиз карамидан тайёрланган салат соғлиққа ғоят фойдали.

Хурмо

Фойдаси учун бир донаси кифоя қилади. Чунки организмингиз фақат битта мевадаги йод ва витаминларни қабул қилиб, қолганларини эътибордан четда қолдиради.

Пиёз

Қалқонсимон без, юрак ва жигарга фойдали бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди. Бошпиёзни ҳалқасимон шаклда тўғраб, совуқ сувда чайинг-да, таомга қўшиб енг.

Фото: лук

Олма

Яшил олмалар ҳар томонлама фойдали ҳисобланади. Олмани пўсти билан истеъмол қилиш лозим. Уруғида эса йод ва ёғ кислоталари бўлиб, қалқонсимон без фаолиятига ижобий таъсири бор.

Краб гўшти

Таркибидаги В12 ва цинк (рух) моддаси иммунитетни чиниқтиради. Краб гўштининг консерваланган ёҳуд қаламча шаклига келтирилгани ҳам фойдали хусусиятини йўқотмайди.

Черника

Антиоксидантларга бойлиги билан мевалар орасида биринчликни эгаллайди. Қалқонсимон без фаолиятидаги гормонал ўзгаришларнинг олдини олади.

Исмалоқ

Лютеин ва каротеноидлар ҳисобига қалқонсимон без фаолияти тўхтаб қолмайди. Исмалоқни салат ва егуликларга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Қизил балиқ

Соғлиғингизга фойда бўлишини истасангиз, балиқнинг ушбу турини кечки овқатга қолдиринг. Омега 3 ёғ кислоталари ҳамда кўплаб витаминларга бой бу маҳсулот танангизга қувват бағишлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1