1

Мадад-шифо: “ТУНДА ЕЛКАМ ҚОТИБ ҚОЛАДИ...”

САЛОМАТЛИК 10.11.2017, 19:38
Мадад-шифо: “ТУНДА ЕЛКАМ ҚОТИБ ҚОЛАДИ...”

Кундузлари безовталик йўқ, аммо тунда ўнг елкам қотиб қолиб, оғриқ беради. Ўрнимдан туриб, қўлларимни ҳаракатга келтирмагунимча аҳволим ўнгланиши қийин. Нега шундай бўлади, сиз нима дейсиз? Эҳтимол бу елка бўғимларига туз йиғилишдир ёки бошқа хасталик?

Юлдуз Икромова, Сурхондарё вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Елка мушакларининг қотиб қолиши кўпинча остеохондроз ёки қон қуйилиши ҳолатларида кузатилади. Сизнинг вазиятингизда тўлиқ тиббий текширувдан ўтиш лозим. Магнит резонанс томография текшируви ўтказилгач, безовталик омили аниқ бўлиши мумкин. Агар бу умуртқалараро чурра бўлмаса, уқалаш усуллари ёрдамига суяниш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1