Тэд Сэйнт Мартин умрида ҳеч қачон баскетбол билан шуғулланмаган, ҳатто коллежда ҳам. Бироқ ўзидаги бехато нишонга олиш қобилияти туфайли умри давомида кўплаб ажойиб рекордлар муаллифига айланган. У дастлаб 1975 йилда Гарольда Левитт томонидан ўрнатилган рекорд (499 та тўп)ни янгилаб, ушбу натижани 739 тача оширади. 75 ёшида эса Тэд кетма-кет 5221 бор саватчага тўпни аниқ улоқтириб, жаҳон рекордини ўрнатди.






