Буюк Британиянинг The Telegraph газетаси 50 та саргузаштли туристик йўналишлар рўйхатини тузиб чиқди. Рейтингнинг энг юқори поғонасида Ўзбекистон турибди, деб ёзади Қалампир.
“Ўзбекистон ривожланмоқда. Мамлакатда виза талабларининг енгиллаштирилиши туфайли у ерга ташриф буюрувчилар сони кўпайди. Қолаверса, Жоанна Ламлининг муаллифлик дастури ҳам бунга туртки бўлди. Ламли муаллифидаги “Буюк ипак йўли саргузаштлари” саёҳат дастури Наврўз байрами мисолида Ўзбекистонни илк марта кўрсатиб беришди. Дастурда Хива, Бухоро, Самарқанд каби ажойиб шаҳарлар тасвирланган.
Маҳаллий оилалар ва юқори даражадаги ресторанларда овқатланиш, анъанавий ёғоч ўймакорлиги билан яқиндан танишиш, кулоллар иши ва мода дизайнерларини томоша қилиш, “Кўпкари” миллий ўйинларини бориб кўриш шулар жумласидандир”, деб ёзади Буюк Британиянинг The Telegraph газетаси.
Нашрнинг маълум қилишича, Наврўз кунлари Ўзбекистонга 11 кунлик сафар нархи 3550 фунтдан бошланади. Бу қиймат ўз ичига, авиачипталарни қўшмаган ҳолда, турар жой, овқатланиш ва транспорт харажатларига сарфланади.
Саргузаштбоп давлатларнинг 50 талик рўйхатига, жумладан, қуйидаги мамлакатлар ҳам эътироф этилган:
1. Ўзбекистонда Наврўз
2. Кения саванналари
3. Бутандаги Олтита ҳиссиёт деб аталмиш янгича “кулбалар”
4. Никарагуанинг маҳаллий аҳолиси билан танишиш
5. Покистоннинг Ҳиндукуш тоғлари
6. Россиянинг Мурманск областида яшовчи сами халқи билан танишув
7. Аргентина ва Чилида Жанубий Америка тарихига саёҳат
8. Кашф этилмаган Малави (Африка)
9. Финляндияда шимол ёғдуси
10. Шимолий Америкада жойлашган Гаяна жунглилари ва қишлоқлари
11. Буюк Хитой девори, Тяньаньмэнь майдонида варрак учириш, пандалар
12. Норвегиянинг бетакрор табиати ва қутб айиқлари
13. Колумбиядаги тропик ўрмонлар, тоғлар ва шаршаралар
14. Ливаннинг бетакрор гўшалари
15. Гренландия оролидаги тундра ва чанғи учиш
16. Буюк Британия миллий боғлари ва водийлари
17. Португалия тоғлари аро велосипедда саёҳат, Мадейра ороли
18. Анд тоғлари орқали Аргентинадан Чилига қадар электровелосипедда бориш
19. Янги Зеландиянинг мусаффо табиати
20. Япониянинг сўлим ва тинч қишлоқлари бўйлаб пиёда сафар – Алп тоғларидаги қадимий самурайлар йўли
21. Словениядаги Йогар водийси – чўққи ва шаршаралар, ўрмон саёҳати, йога ва медитация дарслари
22. Перуни пиёда кезиш – Мачу Пикчу ва инклардан қолган бошқа ёдгорликлар
23. Италияга сафар
24. Австралия бўйлаб пиёда ва қайиқдаги саёҳат
25. Инглиз каналидаги Уайт ороли
26. Кариб денгизидаги Доминика ороли
27. Албания, Косово ва Шимолий Македонияга поезд ва паромда саёҳат
28. Австралиядаги Маржон қирғоқлари
29. Гибралтар бўғозидан ўтиб, Марокаш шаҳарларини кезиш
30. Алясканинг ёввойи табиати бағрида мотоциклда саёҳат қилиш
31. Намибия, Ботсвана ва Зимбабве (Виктория шаршараси)
32. Тожикистон ва Қирғизистон манзаралари – кўллар, Помир ва Фон тоғлари этакларида пиёда ва автомобилда сайр (Афғонистоннинг Воҳан йўлагига қадар)
33. Бепоён Канада бўйлаб поезд саёҳати – шимолдаги тоғли Юкон ҳудуди, қор устида пиёда юриш, муз устида балиқ овлаш, шимол ёғдуси
34. Ирландиянинг қояли кенгликлари, қадимий қасрлар ва шаҳарлар
35. Шотландиянинг кўк-яшил денгизли ороллар архипелаги, коноеда эшкак эшиш, делфинлар
36. Судан – Қизил денгиз соҳилларидаги пляжлар, моторли қайиқда бетакрор манзаралар
37. Австралия атрофида 27 кунлик кема саёҳати
38. Сейшель ороллари (Африка шарқида) – яхтада сайр, ўзига хос пляжлар ва экспедициялар
39. Кариб денгизи бўйлаб кичик кемада бир ҳафталик саёҳат
40. Шри-Ланка табиатидан баҳра олиш ва ижтимоий лойиҳаларда волонтёр сифатида қатнашиш
41. Канаданинг Манитоба провинцияси – кит, делфин ва қутб айиқлари (таг қисми шаффоф ойнали қайиқ)
42. Норвегия қирғоқларида китсимон балиқлар маконига сайр
43. Испания қирғоқлари, ўрмон ва шаҳарлари
44. Бразилия ёввойи табиати билан танишиш – ягуарлар, денгиз филлари, китлар ва пингвинлар
45. Мўғулистон – фаол вулқонлар, қимирлаб турувчи музли кўллар
46. Осиё бўйлаб 26 ҳафталик саёҳат – Истанбул (Туркия), Катманду (Непал), Боку (Озарбойжон), Каспий денгизида паромлар, Кавказ, Марказий Осиё, Ҳималай ва Қорақўрам тоғлари, Тож Маҳал ва бошқалар.
47. Сьерра-Леоне – Африка ёввойи табиати, Банан ороллари, Крио қишлоғи, Фритаун
48. Чилига астрономик саёҳат – 14 декабрдаги тўлиқ Қуёш тутилишини Атакама саҳросида жойлашган машҳур сайёҳлик обсерваториясида кузатиш
49. Астрономлар билан «Янги олимнинг янги фазоси: ўтмиш ва келажакка саёҳат» номли тур (АҚШ) – НАСА музейлари, Розуэллнинг НУЖ маркази, “Very Larga Array” радиотўлқин обсерваторияси, “Virgin Galactic”нинг фазо порти
50. Непалдаги Буюк Ҳималай трассаси бўйлаб тоғ саёҳати.