АсосийRekord

Ўтган йилнинг энг ғалати ва ноодатий рекордлари

'Ўтган йилнинг энг ғалати ва ноодатий рекордлари'ning rasmi

2017 йил ҳар галгидан кўра бир-биридан ажойибу ғаройиб, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган қизиқ-қизиқ воқеаларга бой бўлди. Хусусан, рекордлар борасида ҳам. Марҳамат, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган 2017 йилнинг фавқулодда ҳодисалари билан танишинг.

Пятигорсклик Кирилл Терёшин билакларини ғоят катталаштириш учун қўл териси остига олти литр синтол юборди

Йигитча билакларининг ҳажмини 60 сантиметргача катталаштирди. Кирилл ўзининг бу сунъий ютуғини Интернетда кўз-кўз қилди. Энди у Кирилл базука-қўллар номи билан машҳур. Йигитча бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас, келгусида сонларини 100 см.гача, болдирини 60 см.гача етказиб, елка, қорин мушакларини ҳам катталаштирмоқчи ва ўзининг синтол-кумири – РомариодосСантосга ўхшамоқчи. Терёшиннинг мақсади– “Россиядаги энг баҳайбат гавда” соҳиби бўлмоқликдир.


Миннеаполислик 26 ёшар Сара Герц тез қариш дардига мубтало бўлган

Сара 10 ёшлигида унга жуда кам учрайдиган тери касаллиги – Элерс–Данлос синдроми ташҳисини қўйишганди. Бу касаллик организмнинг коллаген ишлаб чиқаришини сусайтиради, натижада тери таранглиги ва қайишқоқлигини йўқотиб, бевақт ажинлар тушишига сабаб бўлади. Дунёда бу касалликнинг оғир формаси билан бир неча одамгина ҳасталанган, Герц – улардан бири. Саранинг мушак ва бўғимлари нозик, териси юмшоқ, қуруқ ва ажин босган. Шу боис қиз ўз ёшига нисбатан анча катта кўринади. Лекин ўзининг бу ҳасталигига қарамай қиз модель бўлишга қарор қилган. Бу билан у ташқи кўринишидан уялмаслигини ва гўзаллик стандартларига қарши чиқишини исботлаб қўймоқчи бўлган. Ҳа, Сара буни уддалади.


Ҳайдарободдаги 9 гномдан иборат оила

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида истиқомат қилувчи бу оиладаги 11 нафар одамдан 9 нафари паканадир. 52 ёшни қаршилаган оила бошлиғи Рам Чаучан кўплаб қариндош-уруғлари каби энхондрал суяк қотиши жараёнининг бузилиши билан характерланувчи наслий касаллик ахондраплазияга дучор бўлган. Бундан аввалроқ Чаучанлар оиласи 21 кишидан иборат бўлиб, 18 киши пакана эди.


Канадалик 31 ёшли Линдси Хилтоннинг қўл-оёқлари йўқ

Канаданинг Галифакс шаҳридан бўлмиш 31 ёшли Линдси Хилтон қўл-оёқстз туғилганига қарамай ўзини сира хафа қилдириб қўймаган. Линдси болалигиданоқ чанғида учишни, сузишни ва регби ўйнашни ўрганган. Маҳаллий тренажёр залида шуғулланишни бошлагач, у ўзи учун янги спорт тури кроссфитни кашф этди ва эндиликда ўзини мана шу спорт турида синаб кўрмоқчи.


Австралиялик Деб Роуч чап қўлсиз туғилганига қарамай, рақс бўйича чемпион бўлишга муваффақ бўлган

Австралиялик ДебРоуч чап қўлсиз туғилган. Лекин у сираям тушкунликка тушмаган, аксинча, имконияти чекланганлар ҳам спорт билан шуғуллана олишини барчага исботлаб қўйишга аҳд қилади. 2012 йили Роуч Гонггонгда бўлиб ўтган халқаро чемпионатда “Имконияти чекланган шахслар” категориясида биринчи ўринни эгаллаган. Шундан сўнг у дунёнинг турли бурчакларидан тадбирлар ва кўрик-танловларда қатнашишга таклифлар ола бошлади. 2015 йили эса Деб халқаро мусобақада иккинчи марта ғолибликни қўлга киритди. Ҳозирда бу қиз дунё бўйлаб саёҳат қилади – йога, рақсдан сабоқ беради ва атрофдагиларга вужуд гўзаллиги ҳамда руҳ куч-қувватини намойиш қилади.


Ҳар ерда ҳам бор тошу тарозу

Лас-вегаслик 31 ёшли Жейми Лопес сартарошхонадаги стулни пачоқлаб қўйгач, тўлишган аёллар учун гўзаллик салони очди. Жеймининг салонида 350 кг.гача бўлган вазнни кўтаришга мўлжалланган стуллар мавжуд.


Кучли оғриқларга дош бериб яшаётган 11 яшар болакай

11 яшар Леви КристосекЯнсен типидаги метафизик дисплазия билан оғрийди. Бу касаллик энхондраль ўсишни тўхтатиб, суяк қотишида етишмовчиликлар ва камчиликларни келтириб чиқаради. Леви бўйи бор-йўғи 96 см. Лекин бу ҳали ҳолваси – болакай кучли оғриқларга чидашга мажбур. Дунёда ушбу ташҳис аниқланган 30 нафар одам мавжуд, улардан беш нафари АҚШда истиқомат қилади.


Техаслик 20 яшар Жиллиан Уильямснинг тиззаси ўрнига болдирини тикиб қўйишди

Жилиандаги суяк саратонини ўтган йили аниқлашди. Бу машъум ташхисгача бояқиш Америка гўзаллик танловида ғолиб чиққан, бундан ташқари, у волейбол билан жиддий шуғулланган. Кунлардан бир куни Жилиан тизза соҳасида оғриқ сеза бошлади. Маълум бўлдики, қизда саратон касаллиги бор. Охир-оқибат, оёғининг бир қисмини кесиб ташлаб, тўқима кўчириб ўтказиш бўйича мураккаб операциялар ўтказишга мажбур бўлишди.


29 ёшли Екатерина энг узун оёқлар соҳибаси сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Екатерина Лисина оёқларининг узунлиги нақ 133 см. Собиқ баскетболчи, 2008 йилги Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳибаси ва хизмат кўрсатган спорт устаси ўзининг дароз бўйи шарофати ила Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Ҳозирда у турли фотосессияларда фаол қатнашмоқда.


Канзаслик 23 яшар Исайя Гриффин безарар ўсма туфайли келоидларга дучор бўлди

Исайя Гриффин 17 ёшида илк марта оёқларида келоидларни пайқаб қолди. Маълум бўлишича, ўспиринда безарар ўсма бор экан. Йигитчанинг танаси терида келоидларнинг пайдо бўлиши билан аста-секин тузалиб борар экан.


Рио-де-
жанейролик профессионал раққоса Тейна Сильва

Рио-де-жанейролик профессионал раққоса Тейна Сильва рамақижон балетчи қизларга асло ўхшамайди. Лекин бу жиҳат Тейна учун тўсиқ бўлолмади. Тейна танасининг ҳажми қандайлигидан қатъий назар ҳар қандай одам рақс туша олишини кўрсатиб қўйди. Қизнинг тан олишича, болалигиданоқ балет раққосаси бўлишни орзу қилган экан.


10 ёшли қизалоқ АҚШ спортининг умиди

Чандлер Кинг ҳафтасига 30 соат спорт билан шуғулланади. Ўтган йили қизалоқ мусобақада ўн баллдан тўққиз балл тўплади. Шундай жужуқ бўлишига қарамай Чандлер аллақачон келгусида Олимпиада ўйинларида қатнашадиган АҚШ терма жамоасининг рўйхатига тушган.


Дунёдаги энг ёш мотоциклчилардан бири — 4 яшар Жейдин Смарт

Мотокросс олами туғилиб-ўсган тўрт яшар Жейдин Смарт ўзидан ёши катта рақобатчиларини ортда қолдирмоқда. Болакайнинг ота-онаси фарзандларини ёрқин профессионал карьера йўлида, деб ҳисоблашмоқда. Жейдиннинг ота-онаси – Жоселинва Патрик Смарт ҳам мотокросс ҳаваскорлари. Бу оила Калифорнияда умргузаронлик қилади. Уларнинг ҳатто хусусий пойга трассалари ҳам бор.


Англиянинг Ланкастеридаги 5 яшар Эбигейл ва Изабель – Даун синдромига чалинган эгизаклардир

Эбигейл ва Изабель 2011 йилнинг июнь ойида дунёга келишди. Орадан бир неча ҳафта ўтгач, қизалоқларда Даун синдроми борлигини уларнинг ота-онаси Мэтт ва Жоди Перри билиш қолишди. Эгизакларнинг иккаловида ҳам бу синдром борлиги ноёб ҳодисадир. Дунёда бундай эгизаклар миллионтадан биттадир.


Кэти Мид
– косметика брендининг юзига айланмиш илк Даун синдромига чалинган қиздир

Кэти Мид сочларни парваришлаш воситаларига мўлжалланган Beauty&Pin-Ups косметика брендининг юзига айланди. Модель ва собиқ параолимпиада спортчиси – бьюти-бренд кампаниясида суратга тушган илк Даун синдромили қиздир.


Энг нозик суяклар соҳибаси – калифорниялик 6 яшар Фрейжил Зои Лаш

Фрейжилнинг суякларини шунчалик мўртки, ҳатто енгил босимдан ҳам синиб кетаверади. Зои она қорнидалигидаёқ бир нечта суягини синган, туғруқ вақтида ўмрови, туғилганининг илк кунида-ку 100 дона суяги синган.


Панжоблик саккиз ойлигида 18 кг. тош босган чақалоқ

Саккиз ойлик ЧахатКумарнақ 18 килограмм тош босади. Ортиқча вазни туфайли чақалоқ ёмон ухлаб, нафаси қисилади. Қизалоқ 10 яшар боладай озиқланади. Ортиқча вазннинг оқибатида қизчанинг териси шунчалик қалинлашиб кетганки, шифокорлар таҳлил учун ундан қон олишга қийналишади. Молиявий етишмовчилик сабаб оила бошқа клиникаларга мурожаат этолмаяпти. Гўдакнинг онаси 21 ёшли Ринанинг айтишича, агар чақалоғини озиқлантирмаса, у чинқириб йиғларкан. Қизалоғига ортиқча азоб бермаслик учун Рина гўдакни овқатдан қисмоқчи эмас, қанча хоҳласа, шунча овқат бермоқчи.

Интернет материаллари асосида Лола Шоимова тайёрлади

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар