1

Мадад-шифо: “КЎЗ ЁШ КАНАЛИ ҚУРИБ ҚОЛАДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 11.11.2017, 12:47
Мадад-шифо: “КЎЗ ЁШ КАНАЛИ ҚУРИБ ҚОЛАДИМИ?”

— Бир кўзим ўз-ўзидан қичишиб, ҳар замон липиллаб қолаётганди. Шифокорга борсам, ўнг кўз ёш канали қуриб қолган, дея томчи дори ёзиб берди. Кўз ёш каналининг қуриб қолиши қандай юз беради? Кейинчалик иккинчи кўзимда ҳам шундай бўлиши мумкинми?

Сарвиноз Қамбарова, Тошкент шаҳри

Нодира РАСУЛОВА, шифокор-окулист:

— Кўз ёш канали бактерия ва вируслар таъсирида ёпилиб ёки торайиб қолиши мумкин, аммо бутунлай қуриб қолмайди. Дакриоаденит, дакриоцистит, кўз ёш канали стенози ва кўз ёш канали ўтказувчанлик хусусиятининг йўқолиши кўз ёш канали касалликлари ҳисобланади. Патология туғма ёки орттирилган кўринишларда учраши мумкин. Коньюнктивит ва бурун шиллиқ қаватларининг дистрофик ўзгаришлари ҳам кўз ёш каналига асорат беради.

Кўз липиллашига келсак, бу кўпроқ асаб тизими билан боғлиқ ҳолат. Муаммонинг келиб чиқиш сабабларини билиш учун невролог кўриги талаб этилади. Даволовчи шифокорингиз керакли препаратларни буюрган бўлса, муолажани охирига етказинг. Йўқса, бир кўздаги ўзгаришлар иккинчисида ҳам қайталаниши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1