Ойдин Исматуллаева, Тошкент шаҳри
Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:
— Эрталабки кўнгил беҳузурлиги асосан гастрит, холецистит, колит ва қон босими касалликларида учрайди. Шунингдек, меъда фаолияти бузилганида ва жигарни ёғ босишида ҳам безовталиклар келиб чиқиши мумкин. Сизга маслаҳатим, тиббий кўрикдан ўтинг-да, зарур таҳлилларни топширинг. Таомномада ёғли, аччиқ, шўр, дудланган, консерва маҳсулотлари иштирок этмаслиги муҳим.