1

КУЁВБОЛА, СИЗ ЎЗ ХОНАДОНИНГИЗНИНГ ПОСБОНИСИЗ!

СУҒДИЁНА 11.11.2017, 17:13
Теглар: Оила
КУЁВБОЛА, СИЗ ЎЗ ХОНАДОНИНГИЗНИНГ ПОСБОНИСИЗ!

Рафиқангизни ширинсўзлик билан оилангизга мослаштириб боринг. Ўзи учун мутлақо нотаниш хонадонга келган келинни бу муҳитнинг иссиқ-совуғи, паст-баландига ўргатиш энг аввало сизга боғлиқ.

  • Адолатли тарозибон бўлинг. Баъзиларга ўхшаб «икки ўт орасида» қолмаслик учун бошиданоқ рафиқангизга сиз учун биринчи ўринда онангиз, кейинги ўринда у эканини чиройли қилиб билдиринг.
  • Ҳар қандай вазиятда ҳам жаҳлга эрк берманг. Фақат аёл эмас, эркак ҳам вақтида сукут сақлашни билиши керак. Аёлингиз нимадандир норози бўлиб гап бошласа, вазминлик билан фикрингизни билдиринг. Шунда ҳам гапдан тўхтамаса, индаманг-да, у жаҳл отидан тушиб, «ўзига келиб» қолганида «аслида мана бундай эди» дея тушунтирсангиз, ўзи уялиб қолади. Баҳонада жанжалнинг олдини олган бўласиз.
  • Бўлар-бўлмасга рашк қилаверманг. Оила мустаҳкам бўлиши учун эр-хотин бир-бирига ишониши керак.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1