Шунга муносиб бўлинг. Аёли оқила бўлган хонадонга ҳеч қандай хавф соя солмайди.
- Қайнонангизни ўз онангиздай билинг. Қайсидир ишингиз, хатти-ҳаракатингиздан норози бўлса, дарров аразлашга тушманг. У киши сиз учун катта тажриба мактаби. Бу мактабнинг барча сир-асрорларидан воқиф бўлишга ҳаракат қилинг.
- Қўл-оёғи чаққон келин бўлинг. Бу ҳар қандай қайнонага ҳам ёқади. «Чарчаб кетдим, тиним йўқ» деб нолиманг, меҳнатдан ҳеч ким кам бўлмаган!
- Ҳеч қачон жуфтингизга онасидан шикоят қилманг. Ахир ўзингизга ҳам ёрингиз онангизни ёмонласа ёқармиди? Жуфтингизнинг кўнглига янада яхшироқ йўл топишингизда ҳам қайнонангизга суянсангиз бўлади. Ахир у киши турмуш ўртоғингизни ҳаммадан кўра кўпроқ билади!
- Бошқалар оилангиз аъзолари ҳақида ножўя гап айтишига йўл қўйманг! Масалан, менга янги келинлигимда кимлардир «қайнонанг ундай деди, қайнсинглинг бундай деди» каби гапларни айтиши билан «қайнонам ҳам, қайнсингилларим ҳам жуда яхши, улар ҳақида бунақа гапирманг!» дея гапини бўлгандим. Ўшандан кейин ҳеч ким синаб кўриш учун ҳам бундай гапларни айтмаган.
- Ҳамиша хушмуомала, хушфеъл, хуш кайфиятда бўлинг. Оилангиз аъзоларидан ширин сўзингизни аяманг. Покизалик, мафтункорлик, ширин муомала ва табассум нафақат жуфтингиз, балки атрофдагиларнинг ҳам эътиборига сазовор қилади.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






