АсосийSUG'DIYONA

ЮЗДАГИ ҚОРА НУҚТАЛАР

'ЮЗДАГИ ҚОРА НУҚТАЛАР'ning rasmi

— Айтинг-чи, юздаги қора нуқталар ва турли доғлар пайдо бўлиши ички аъзолардаги касалликлар билан боғлиқми? Аввал ҳам қора нуқталарни кетказишга ҳаракат қилгандим, аммо фойдаси бўлмаган...

Жавоҳир

— Организмдаги ҳар бир ўзгариш аввало юз терисида акс этади. Масалан, қалқонсимон без фаолиятидаги ўзгаришлар, жигар, буйрак, ошқозон ҳазм қилиш функциясининг бузилиши натижасида юз терисида ўзига хос ўзгаришлар юз беради. Агар ички касалликларни даволамай, фақат юз терисига аҳамият берсангиз, ҳеч қандай натижага эришмайсиз. Ички аъзолардаги муаммоларни секин-аста бартараф этсангиз, юз териси ҳам ўз ҳолига қайтади. Шунинг учун аввало терапевт шифокорга учраб соғлигингизни текширтиринг. Сўнгра уй шароитида қайнаган сув буғида қора нуқталарни кетгазиш мумкин. Бунда юзни сочиқ билан ўраб 5-10 дақиқага юзни буғда тутинг. Сўнгра пахта ёрдамида аста артинг. Аммо авло сиқиб тозаламанг йўқса ўрнида доғ ҳосил бўлиши мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар