Бачадон бўйни деворидаги онкологик касалликлар, бачадон миомаси каби ҳолатларда ҳомиладорлик тақиқланади. Сабаби ҳомиладорлик касалликнинг авж олиши ва салбий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Мазкур ҳолатда касалликка қарши тўлиқ даво чоралари кўрилгачгина қайта текширувлардан сўнг ҳомиладорликка эришиш мумкин. Бироқ ҳомиладорликдан аввал аёлнинг умумий саломатлиги ва соғлом насл қолдириш имконияти ўрганилади.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.