Стол шаклидаги катта планшет яратилди

HI-TECH 21.02.2014, 14:46
Стол шаклидаги катта планшет яратилди
Ideum ва Touch Systems компаниялари ғаройиб бир қурилма яратишди. Гап ноодатий параметрларга эга диагонали 46 дюмли планшет ҳақида бормоқда.  

Ушбу қурилманинг 32-дюмлиги ҳам мавжуд. Бу ажойиб планшет стол кўринишида бўлиб, Windows 8 операцион тизимида ишлайди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

Гигант планшет Platform 46 деб номланди. Ушбу қурилманинг ноодатий томонлари нафақат унинг ҳажмида, балки у бир вақтнинг ўзида 60 та қўлнинг тегишини сеза олади. 
Шу тариқа агарда ушбу суперпланшетда махсус дастур ўрнатилган бўлса, қурилмадан бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ киши фойдалана олади. Бунинг устига Platform 46  экрани чангдан ва намликдан ҳимояланган. Планшет экрани ҳажми 1920х1080 пикселни ташкил қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1