1

СЕРГЕЛИ ТУМАНИДА ИСТИҚБОЛЛИ КОРХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

СИЁСАТ 17.11.2017, 15:10
СЕРГЕЛИ ТУМАНИДА ИСТИҚБОЛЛИ КОРХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи доирасида Сергели туманида амалга оширилиши режалаштирилган иқтисодий лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Лойиҳалар жуда кўп ва ранг-баранг. Масалан, “Bek mega textile”, “Dara elite”, “Laura peri fashion”, “Оrchid beauty” масъулияти чекланган жамиятлари тўқимачилик маҳсулотлари ва тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқариш, “Оriginal textile and print” жинси матосидан кийим, аксессуар ва фурнитуралар тайёрлаш, “Еllа” корхонаси аёллар учун пальто ва чарм маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирган.

“Оrient confection” ва “Sladus produce” масъулияти чекланган жамиятлари қандолат маҳсулотлари, “Korton Оsiyo” МЧЖ мева-сабзавотларни қадоқлаш учун гофра қути ва лента ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчи. “Аminovs company” корхонасининг лойиҳаси маиший техника жиҳозлари, “Сentral asia”ники эса қурилиш михлари, темир симлар ва электродлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳалар ҳам талайгина. Хусусан, “Nazm-nur progress” масъулияти чекланган жамияти замонавий кардиожарроҳлик клиникаси ташкил этиш, “Global medical center” ширкати кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятини кенгайтириш, “Kilpyong leaders” МЧЖ кўнгилочар боғ ва бизнес маркази қуришни мақсад қилган.

Мазкур лойиҳалар натижасида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, замонавий хизматлар йўлга қўйилади, юзлаб иш ўринлари яратилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1