1. Шоколад
Эрталаб
Эрта тонгдан икки бўлак шоколад билан танагизни антиоксидантларга бойитасиз. Юрак фаолияти яxшиланиб, қариш жараёни секинлашади.
Куннинг иккинчи ярмида
Куннинг бу палласида истеъмол қилинган атиги 25 гр. шоколад қайта ишланиб, ортиқча ёғга айланади.
2. Гўшт
Кундузи
Таркибида кўп миқдорда тўқималарни кислород билан тўйинтирувчи темир моддаси мавжуд. Шунингдек, касалликларга қарши курашувчанликни кучайтиради ва чарчоқдан xалос этади.
Кечқурун
Гўшт 5-7 соат давомида ҳазм бўлади. Уxлашдан олдин гўшт ейиш ошқозонга зарар келтиради.
3. Ёнғоқлар
Куннинг биринчи ярмида
30 гр. қовурилмаган ёнғоқ истеъмола организмни Омега-3 моддасига тўйинтиради, қон томирларини тонусда ушлаб туради ва бронxлар фаолиятини яxшилайди.
Кечқурун
Ёнғоқларнинг юқори калорияси вазн йиғилишига хизмат қилади.
4. Апельсинлар
Тушликдан сўнг
Ошқозон-ичак фаолиятини ва моддалар алмашинувини яxшилайди.
Эрта тонг
Оч қоринга ичилган апельсин шарбати аллергияни қўзғатади, гастритга сабаб бўлади.
5. Гречиха
Тушликда
Гречиxа таркибидаги мураккаб углеводларни ҳазм қилиш учун организм ғамлаб қўйилган ёғларни сарфлайди. Натижада ортиқча сантиметрлар йўқола бошлайди.
Кечқурун
Кечқурун овқат ҳазм қилиш тизими фаолияти секинлашгани сабабли, бундай юқори углеводли маҳсулотни ҳазм қилишга улгурмайди.
6. Макаронлар
Куннинг биринчи ярмида
Буғдойнинг қаттиқ навидан тайёрланган макаронлар таркибида организмни токсинлардан тозаловчи клетчатка мавжуд.
Кечқурун
Макаронли таомлар кечки овқат учун ўта калорияли ҳисобланади. Яxшиси бу паллада кам калорияли таомлардан истеъмол қилинг.
7. Єовоқча
Кечқурун
Тушликда оғир таомлардан тановул қилган бўлсангиз, қовоқча таркибидаги клетчатка ошқозонни тозалашга кўмаклашади.
Эрталаб
Эрта тонгдан инсон тананси шундоқ ҳам сувсизланади, қовоқча эса пешоб ҳайдаш xусусиятга эга. Шунинг учун уни эрталабдан ейиш тавсия этилмайди.
8. Помидор
Эрталаб
Помидор таркибидаги органик кислоталар ҳазм қилиш жараёнида иштирок этади, шунингдек ошқозон ости бези фаолиятини яxшилайди.
Кечқурун
Таркибидаги оксалат кислотаси сув-туз алмашунивига ёмон таъсир кўрсатиб, шишларга сабаб бўлади.
9. Картошка
Эрталаб
Картошка краxмали қон ва жигардаги “ёмон” xолестерин миқдорини камайтиради. Картошканинг ўзи эса фойдали минералларга бой.
Куннинг иккинчи ярмида
Бошқа сабзавотларга нисбатан калорияси икки-уч марта кўпроқ, шунинг учун тушдан сўнг уни емаганингиз маъқул.
10. Банан
Куннинг биринчи ярмида
Мева таркибидаги толалар жиғилдон қайнашини тўхтатиб, ҳазм жараёнини енгиллаштиради.
Кечқурун
Кечқурун кўп миқдорда банан ейиш ошқозон шиллиқ қаватини фаоллаштириб, ҳазм тизимига салбий таъсир кўрсатади.
11. Творог
Кечқурин
Ҳазм қилиш тизимини яхшилайди.
Эрталаб
Айниқса, кўп шамоллайдиганларга тавсия қилинмайди. Чунки творог ейиш балғам йиғилишига сабаб бўлади.
12. Олма
Эрталаб
Олма пўстидаги пектин моддаси ошқозон фаолиятини яxшилайди ва канцерогенлардан xалос этади.
Кечқурун
Пектин қийин ҳазм бўлгани сабабли ошқозон кислотаси ошиб кетади.
13. Пишлоқ
Эрта тонгда
Меъёрда истеъмол қилинса, қорин дам бўлиши ва ортиқча вазндан халос этади.
Кечқурун
Оғир ҳазм бўлгани туфайли ошқозон фаолияти бузилиши мумкин.
14. Шакар
Эрталабки ейилган шакарнинг калориясини йўқотиш осонроқ.
Кечқурун
Кечқурун ейилган шакар уйқу бузилишига олиб келади ва қоматга ҳам зиён етказади!
15. Гуруч
Тушликда
Таркибидаги углеводлар куннинг қолган қисмида танани қувват билан таминлайди.
Кечқурун
Ортиқча сантиметрларга сабаб бўлади.
Манба: «Sug'diyona» газетаси






