​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ПРЕЗИДЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БИРИНЧИ ЙИЛИ ҲАҚИДА КОРЕЯДА КОРЕЙС ТИЛИДА КИТОБ ЧОП ЭТИЛДИ

СИЁСАТ 23.11.2017, 09:37
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ПРЕЗИДЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ  БИРИНЧИ ЙИЛИ ҲАҚИДА КОРЕЯДА КОРЕЙС ТИЛИДА КИТОБ ЧОП ЭТИЛДИ

Корея Республикасида Шавкат МирзиёевнингЎзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятининг биринчи йили ҳақида корейс тилида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб чоп этилди.

2017 йил 20 ноябр куни нашр этилган ушбу китоб 8 бўлимни ўз ичига олган 320 та саҳифа ва кўплаб суратлардан иборат бўлиб, 50 минг нусхада чоп этилди.

Нашрда Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, сўнг Президент лавозимидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилган. Президентнинг Ўзбекистон ва хорижда сўзлаган нутқларидан, жумладан, инаугурация маросимида, Конституция байрамида, БМТ Бош ассамблеясидаги нутқидан ҳамда янги йил байрами табригидан иқтибослар келтирилган.

Китобда Президент Мирзиёев ташаббуси билан барча соҳаларда бошланган жуда муҳим ислоҳотларнинг таҳлилига катта эътибор қаратилган. Иқтисодиётнинг либераллашуви, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳимоялаш бўйича аниқ чора-тадбирлар, валюта бозорини либераллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояси, мамлакат вилоятларига нисбатан янги сиёсат, сўз эркинлиги ва конституциявий ҳуқуқ тамойилларини ҳимоя қилиш, жамиятда кузатилаётган умумий демократлаштириш ва либераллашув, буларнинг барчаси Президент Мирзиёев ташаббуси билан бошланган янги ислоҳотларнинг дастлабки натижаларидир.

Китобнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” номли бобини муаллиф катта қизиқиш билан алоҳида таҳлил қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсатдаги минтақавий ҳамкорликнинг янги импульсига туртки бўлган, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларини янги босқичга олиб чиққан ташаббуслари ҳақида сўз боради. Ўтган бир йил давомида Президент Мирзиёевнинг хорижий давлатларга ташрифи, Ўзбекистонга ташриф буюрган бир неча давлат раҳбарлари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар етакчилари билан бўлиб ўтган музокаралари ҳақида батафсил маълумот берилган.

Шу кунларда корейс диаспорасининг Ўзбекистонда истиқомат қилаётганига 80 йил тўлмоқда ва бу сана мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Китоб муаллифи Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида гуманитар соҳада узоқ йиллардан буён давом этаётган мустаҳкам дўстона муносабатларни чуқур ҳаяжон билан ҳикоя қилади.

Китобда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги кўп йиллик муваффақиятли савдо-иқтисодий ҳамкорликка ҳам кенг ўрин берилган.

Китоб муаллифи ҳақида:

ЧоЧольХён- Инчхон олий мактаби ва Корея хорижий тиллар институти битирувчиси. 1989-1995 йилларда Корея телевидение, радиоэшиттириш ва коммуникация уюшмасида журналист сифатида фаолият юритган. 2003-2016 йилларда “OnbookTV” корейс телеканалининг раиси лавозимида ишлаган. Ноширлик ва адабиёт мавзуларида ҳужжатли фильмлар, бир нечта роман ва эсселар муаллифи. Нашриёт маданиятини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун 2014 - йилда Корея Республикаси Бош вазири томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

Нашриёт ҳақида:

Китоб Корея Республикасида ОАВ соҳасидаги юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган “UzKorEconomyMediaGroup” томонидан чоп этилган. Нашриёт таркибида “UzKorEconomy” (www.uzkoreconomy.com) – корейс тилида Ўзбекистоннинг иқтисодий- сиёсий, гуманитар ва маънавий соҳаларда рўй бераётган ўзгаришлар ва янгиликларни тезкор равишда ёритиб борувчи интернет-газетаси ҳам фаолият олиб бормоқда. Яқин кунларда нашриёт 2 ҳафтада бир марта ҳажми 100 саҳифалик “UzKorEconomy” босма журналини чоп этишни режалаштирган.

Қуйида китобдан бир нечта иқтибосларни эътиборингизга ҳавола этамиз:
“...2016 - йил 31- декабрь... Бу кун Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаяжонли ва унитилмас бўлди. Одатда, янги йил арафасида нафақат болажонлар, балки катталар ҳам ўзгача кайфиятда бўладилар. … Байрам дастурхонини тайёрлаш билан банд бўлган бир пайтдаҳар бир инсон ўтаётган йил сарҳисобини хаёлиданўтказади. Кўз олдида сурат ва рақамларда йилнинг энг муҳим ва асосий воқеалари ўтади. Ва аста-секин янги йилга режа ва ҳисоб-китоблар қилинади. Янги умидлар, янги орзулар пайдо бўлади. Хўш, ўзбекистонликлар учун ўтаётган йилнинг сўнгги куни нимаси билан ўзгача бўлди? Баланд овозлар билан соат тунгги ўн иккига қўнғироқ уришидан бир неча дақиқа олдин мамлакат тарихида биринчи бор телевидение орқали янги йил табриги билан халққа Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳтарам Шавкат Мирзиёев юзланди. Атрофда чиройли яшил арчалар, Муҳтарам Президент Сенатнинг қордек оппоқ биноси фонида Ўзбекистон халқини байрам билан қутлади. Юлдузли, мусаффо осмон, ой ярқирабтурар эди. Президент икки тилда, ўзбек ва рус тилларида самимият ва ишонч билан халқ қалбига жуда яқин бўлган туйғуларҳақида гапирди. У қоғоздан ўқимади, у халққа самимий мурожаат қилди. Бутун мамлакат, бутун халқ телевизорга юзланди. Уйларда сокинлик ҳукм сурар эди. Ахир, тарихда бунақаси ҳеч қачон бўлмаган эди...”

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1