Кўзларингизни зўр бериб уринмаслиги ва ёруғлик камлигидан толиқмаслиги учун уйингиз ва иш жойингизнинг тўғри ёритилганига эътибор беринг. Компьютер мониторида нурлар жилваланишига йўл қўйманг. Мониторнинг ёрқинлиги ва контрастини кўзларингизга қулай тарзда мослаштиринг. Ҳар соатда беш дақиқали танаффус қилинг, кўзларингизни юмиб, уларга дам беринг, машқлар бажаринг. Беш сония яқинда турган буюмни кузатинг, кейин яна шунча вақт узоқдаги нарсаларга қаранг. Кўз мушакларини чиниқтириш учун бошингизни қимирлатмаган ҳолда қорачиқларингизни айлантиринг. Компьютерда кўп ишласангиз, махсус кўзойнаклардан фойдаланишни тавсия этамиз.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






