АсосийSUG'DIYONA

​ҲАР СОҲАДАН БИР ШИНГИЛ МАСЛАҲАТЛАР

'​ҲАР СОҲАДАН БИР ШИНГИЛ МАСЛАҲАТЛАР'ning rasmi

1-маслаҳат: Микротўлқинли печни тозалаш керакми? Елим тоғорчага озгина сув қуйиб, микротўлқинли печга жойлайсиз ҳамда юқори ҳароратда 1 дақиқа айлантирасиз. Ажралиб чиққан буғ ишингизн енгиллаштиради.

2-маслаҳат: Жамадон йиғиш вақтида кийимларни тахламанг, аксинча иккига букиб, енгларини ичкарига киргазиб, ўранг. Шунда улар ғижим бўлмайди.

3-маслаҳат: Баъзан фарзандимизнинг “Нимага? Нима учун?” саволларидан чарчаймиз. Болани бу вақтда жеркиб берманг, босиқлик билан “Ўзинг нима деб ўйлайсан” деб савол беринг.

4-маслаҳат: Кўпчилик билан суратга тушиш вақтида кўз юмилиб қолиши ёки бошқа ерга қараб қолиш ҳолати кузатилиб туради. Яхшиси, кимдир учгача санасин ва шу вақтда ҳамма бирваракайига кулиб турсин.

5-маслаҳат: Телефонда кўп гапириб вақтингизни оладиган дўстларингиз кўнғироқ қилиб қолса, суҳбатнинг бошидаёқ “телефонимнинг қуввати тугаяпти” деб огоҳлантиринг. Асабингиз камроқ бузилади.

6-маслаҳат: Дўкон ва бозорга боришни режалаштираётган бўлсангиз, албатта, рўйхат тузинг. Пулингизни кераксиз нарсаларга сарфламайсиз.

    Бошқа янгиликлар