1

​ГИПЕРТОНИЯ – ҚОН БОСИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛАМИЗ!

САЛОМАТЛИК 27.11.2017, 12:59
​ГИПЕРТОНИЯ – ҚОН БОСИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛАМИЗ!


Агар сизда қон босимининг ошишига мойиллик бўлса, зарур муолажалар билан биргаликда парҳезга риоя этишни ҳам унутманг. Зеро, содда кўрингани билан таомнома асоси хасталик хуружларидан ҳимоя қилади.

КАМРОҚ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГ:

  • Туз – таркибидаги натрий моддаси организмда сувни ушлаб қолади. Бунинг оқибатида эса қон айланиш тизимининг меъёрий жараёни одатдагидан фаоллашиб, қон босими ортади. Шифокорлар айнан туз миқдорининг ортиши гипертонияда хавфли ҳисобланишини кўп бор таъкидлашган.
  • Аччиқ дамланган қора ва кўк чой, қаҳва, спиртли ичимликлар ҳам қон босими билан муаммоси бўлганларга тавсия этилмайди. Мазкур маҳсулотлар қон томирларининг сиқилиши (спазм)ни келтириб чиқаради. Бу эса юракка зўриқиш бериши мумкин.
  • Ҳайвон ёғлари қўшилган маҳсулотлар, колбаса, дудланган гўшт. Таомномада имкон қадар ўсимлик ёғлари бўлиши лозим. Зайтун, кунгабоқар ёғлари фойдали бўлибгина қолмай, холестеринни оширмаслиги билан ҳам ажралиб туради.
  • Гипертонияда ширинликларни ҳам оз миқдорда истеъмол қилган маъқул. Айниқса, торт ва пирожнийлардаги енгил сингувчи углеводлар ортиқча вазн тўпланишига олиб келишини унутманг. Вазн ортиши билан боғлиқ муаммо гипертонияда хавфли омиллардан биридир.

ҚАНЧА КЎП БЎЛСА ШУНЧА ЯХШИ...

  • Сабзавотлар – клетчаткага бой полиз экинлари қонда холестерин миқдорини назорат қилиб, иштаҳани нормаллаштиради. Қолаверса, меъда фаолиятига ҳам фойдалидир.
  • Магний ва калий, юрак қон – томир тизими учун ғоят фойдали бўлган бу икки моддани карам, ёрмалар, туршак, сабзи ва қизил лавлагидан топасиз. Энг маъқули эса бу моддалар семиртирмайди.
  • Гипертониклар учун фойдали бўлган навбатдаги маҳсулотлар, балиқ, ва денгиз карамидир. Таомномада айнан шу иккисининг бўлиши қон босими хуружларида асқотади.

ШУНИНГДЕК ...

  • Кун давомида бир неча маҳаллик таомланишга одатланинг. 5-6 маҳал кам-камдан овқатлансангиз, меъда фаолиятида ҳам безовталиклар бўлмайди.
  • Уйқуга ётишдан олдин бир стакан ёғсиз қатиқ ёки йогурт ичишни йўлга қўйинг. Шунда уйқунгиз тинч, асабларингиз хотиржам бўлади.
  • Одатда гипертония хуружлари қон томирларида тиқин ҳосил бўлиши оқибатида юз беради. Бунинг сабаби эса ёғли гўшт таркибидаги моддалардир. Диетологлар бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун товуқ, курка ва мол гўштларининг ёғсиз, парҳезбоп турларини тавсия этишади.
  • Оч юрманг! Турли хилдаги парҳезлар, озиш бўйича тавсиялар гипертония билан оғриганлар учун қатъиян маън этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1