- Ўтирган ҳолатда оёқ мушакларини ҳаракатга келтиринг.
- Курак соҳасига юмшоқ сочиқ қўйиб, ётинг. Сўнг навбат билан оёқларни юқорига кўтаринг.
- Қоринга оғирликни ташламаган ҳолда, аста эгилишга ҳаракат қилинг.
- Курсига ўтирган ҳолатда белни аввал ўнгга сўнг чап тарафга қайрилтиринг.
- Машқ гиламчасига жойлашинг. Қўлларни икки ён тарафга олинг. Оёқларни елка кенглигига мосланг. Сўнгра аста ҳаракатга келтиринг.
- Ўтирган ҳолатда оёқларни бир-бирига чалиштиринг. Сўнгра чуқур нафас олиб, аста ўпкани бўшатинг. Аста-секинлик билан қўлларни юқорига чўзинг.
- Машқни ётган ҳолатда бажаринг. Оёқлар елка кенглигига мосланган. Қўлларни юқорига кўтариб-туширинг.
- Ўтирган ҳолатда елкаларни ҳаракатлантиринг. Имкони бўлса, бўйинни ортга ташлаб, енгил тортилинг.
- Қўлларни курак ортида бирлаштириб, умуртқа поғонасини ҳаракатга келтиринг.
- Аста-секинлик билан оёқларни юқорига кўтариб, туширинг. Машқ ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида бажарилиши мумкин.
- Ётган ҳолатда қўлларни бирлаштиринг. Сўнг яна аввалги ҳолига қайтарасиз. Оёқларнинг тиззадан пастки қисмини ҳаракатлантирасиз.
27.11.2017 13:03
ҲОМИЛАДОРЛАР УЧУН ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР






