1

САМАРҚАНДДА ЯНГИ МАҚБАРА МАЖМУАСИ ОЧИЛАДИ

СИЁСАТ 27.11.2017, 22:30
САМАРҚАНДДА ЯНГИ МАҚБАРА МАЖМУАСИ ОЧИЛАДИ

2018 йил январда Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуаси очилади. Бу ҳақда бугун мамлакат Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.

Шунингдек, қарорда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 25 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеев томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2016 йил октябрь ойида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тузилди. Тошкент шаҳар, Яшнобод туманининг Фарғона йўли кўчасида жойлашган жоме масжидга “Ислом ота жоме масжиди” деб ном берилди.

Шунингдек, Тошкент давлат техника университети, Асака шаҳридаги автомобиль заводи, Фарғона шаҳридаги Санъат саройи, Тошкент халқаро аэропорти, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида) Ислом Каримов номи берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1