1

ИККИ ДАВЛАТ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН СУҲБАТЛАШИШДИ?

СИЁСАТ 27.11.2017, 22:52
 ИККИ ДАВЛАТ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН СУҲБАТЛАШИШДИ?

Ўзбекистон ахборот агентлигининг берган хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 27 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда муҳим масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Қайд этиш керак, жорий йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларида янги саҳифа очилди. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида мамлакатларимиз раҳбарлари бир неча бор учрашиб, ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни янада ривожлантириш борасида келишиб олди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 22-23 март кунлари Қозоғистонга давлат ташрифи ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг 16-17 сентябрь кунлари мамлакатимизга давлат ташрифи томонларнинг узоқ муддатли стратегик манфаатларини белгилаш, икки давлат олдида турган вазифаларни ҳамкорликда ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлар якдиллигининг ёрқин тасдиғи бўлди.

Маълумот ўрнида, шу йил октябрь ойида икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 25 йил тўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1