Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 29–30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербург шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 15 мажлисида ва МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27 мажлисида иштирок этади.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида Халқаро прокурорлар ассоциацияси Минтақавий ваколатхонасининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.