1

“ЕЛКАМ ДАРЗ КЕТГАН ЭКАН, КЕЧ БИЛДИМ...”

САЛОМАТЛИК 30.11.2017, 17:17
“ЕЛКАМ ДАРЗ КЕТГАН ЭКАН, КЕЧ БИЛДИМ...”

Каратэ спорт тури билан шуғулланаман. Бундан икки ҳафта аввал елкамда дарз кетиш аломати мавжудлигидан хабар топдим. Текширувлар жароҳат бундан икки йиллар аввал содир бўлгани ва шу пайтгача яширин тарзда кечганини кўрсатди. Ҳозир ҳар замон қўлим увишиб қолади. Бу ҳолатнинг спорт машқларига таъсири бўлмайдими? Елкадаги жароҳатни қандай даволаш мумкин энди?

Бобур Давлатов, Бухоро вилояти

Сунатилла ЙЎЛЧИЕВ, спорт шифокори:

— Организмдаги ҳар бир оғриқ огоҳлантириш белгиси аслида. Безовталикни сездингизми, уни пайдо қилаётган омилни аниқлаб, тезда бартараф этиш чорасини бошлаш зарур. Сизнинг вазиятингизда елка бўғим МТР текшируви ўтказилган бўлиши керак. Таҳлил хулосалари елка кураклараро периартрит ёки Импеджмент синдроми каби жароҳат асоратларини кўрсатган бўлса, шунга мувофиқ даволанишни бошлашингиз лозим.

Айни дам асосий эътиборни муолажаларга қаратинг. Сўнг қайта МРТ текширувидан ўтиб, спорт машғулотларини давом эттираверинг. Тўлиқ соғаймагунингизча спорт билан шуғулланиш тавсия этилмайди. Йўқса, жароҳат янада кучлироқ асорат бериши ҳеч гап эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1